Италиянинг “Милан” клуби янги стадион қуриш бўйича улкан режаларни ишлаб чиқмоқда, бу ҳақда клуб директори Паоло Мальдини фикр билдирди.
"Албатта, агар биз ўтмиш билан яшашни истасак, унда "Сан-Сиро"да қоламиз. Аммо тарихни футболчилар яратади.
Бу стадион жуда ўзгарган, 80 йил олдин қурилган стадион эмас. Аммо хотираларда яшаш билан олдинга интилиш мумкинми?
Тўловларни оширишга ёрдам берадиган янги стадион қурилса яхши эмасми? Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик керак", - деди Мальдини.
Эслатиб ўтамиз, "Сан-Сиро"нинг пайдо бўлган санаси 1926 йил 19 сентябрь.