Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Иброҳим Йўлдошев: “Навбаҳор”га қарши барча жамоалар ўзгача иштиёқда майдонга тушади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Олимпик” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 23 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Иброҳим Йўлдошев бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Суперлиганинг жорий мавсум баҳслари анча қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтмоқда ҳамда бўлиб ўтган беллашувлар бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда. Бўлажак беллашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Умуман олганда, “Навбаҳор”га қарши барча жамоалар ўзгача иштиёқда майдонга тушади ҳамда бу йилги ўйинларни яхши ўтказаётган бу сафарги рақиб - “Олимпик” ҳам жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.

Хабарингиз бор, ўтган турда сафарда “Бунёдкор” устидан йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, “Навбаҳор” ишқибозларига олам-олам қувонч улашгандик ва бўлажак баҳсда ҳам жамоамиз мухлислари биздан шундай юқори савиядаги ўйин кутишади. Шу боис, “олимпиячилар” билан бўладиган беллашувни ҳам ўша темпда ўтказиб, ғалаба қозонган ҳолда, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.  

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган. Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз",  деди Иброҳим Йўлдошев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:37, 26.05.2023.
Ўқилди: 1189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.