Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

А Серия. «Интер» 5 та гол урилган ўйинда «Аталанта»дан устун келди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган ўйинлар 27 май, шанба куни бўлиб ўтди.

“Интер” ўзида “Аталанта”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Нераззури” сафида Ромелу Лукаку, Николо Барелла ва Лаутаро Мартинеслар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар таркибида Марио Пашалич ва Луис Муриел биттадан гол муаллифига айланишди.

Ушбу ғалаба туфайли "Интер" ўз очколарини 69 тага етказди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилган ҳолда келаси мавсум учун Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини кафолатлади. "Аталанта"нинг мағлубияти туфайли "Лацио" ҳам ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди. "Милан" эса қолган икки ўйинда 1 очко жамғармаса ҳам ЕЧЛда иштирок этади.

Бергамоликлар жуда катта эҳтимол билан келаси мавсумда Европа лигасида иштирок этишади.

А серия, 37-тур
27 май, шанба
“Интер” – “Аталанта” 3:2
Голлар: 1:0 – 1 Лукаку, 2:0 – 3 Барелла, 2:1 – 36 Пашалич, 3:1 – 77 Мартинес, 3:2 — 90+1 Муриел
“Интер”: Онана, Думфрис, Д’Амброзио (Дармиан, 83), Ачерби, Бастони (де Врей, 81), Димарко (Гозенс, 70), Брозович, Чалҳанўғлу, Барелла (Аслани, 81), Лукаку (Жеко, 81), Мартинес.
“Аталанта”: Спортелло, Меле (Околи, 86), Толои, Жимшити, Скалвини, Заппакоста, де Рон, Пашалич (Лукман, 61), Копмейнерс, Эдерсон (Муриэль, 69), Ҳейлунд.
Огоҳлантириш: Толои (58).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:22, 28.05.2023.
Ўқилди: 14464 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5825]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5501]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4010]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3823]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3124]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2241]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2063]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2062]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2007]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1984]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик