Кириш Регистрация

Жорий мавсум АПЛда "катта олтилик" клублари ўзаро ўйинларда қандай натижа қайд этди?

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг анъанавий кучли олтилик жамоалари доимо бир-бирига қарши курашади. Улар кучли тўртлик ва чемпионлик учун жангга киради. Жорий мавсум ҳам бундан мустасно эмас. 2022-23 йил давомида биз АПЛнинг бор тароватидан баҳраманд бўлдик ва бу бизга катта таассуротларни улашди. Бунда кучли олтилик жамоаларининг таъсири катта эди. Тан олиш керакки, бу мавсум қолганларига қараганда бошқачароқ кечди. Ўзининг қиммат таркиби ва бойлиги билан мақтанадиган жамоаларнинг айримлари етакчи ўринларга эриша олмади. Бизда йиллар давомида шаклланган "Манчестер Сити", "МЮ", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" тартиби бузилиб кетди.

"Ньюкасл Юнайтед" мавсумни кучли тўртликда якунлаб, ЕЧЛга сўнгги 20 йилда илк бор йўл олди. Айтиш мумкинки, клуб эгалари киритган сармоя яқин йилларда бу жамоани топ даражага олиб чиқади. Мавсумнинг яна бир кашфиёти бу "Брайтон" эди. "Чағалайлар" ўз даражасидан ҳам юқорига сакрай олди ва кучли жамоалар бўлмиш "МЮ", "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпул"ни муносиб тарзда мағлуб этди. Бу натижалар клубни 6 ўринга олиб чиқиб, ЕЛга йўлланмани тақдим этди.
Юқоридаги икки клуб инқироз кўчасига кириб қолган "Челси" ва "Тоттенхэм" ўрнини эгаллади дейиш мумкин. Хусусан, "Челси" АПЛдаги энг ёмон натижасини қайд этиб, турнир жадвалининг пастки ярмида қолиб кетган бўлса, "шпорлар" еврокубоклардан қуруқ қолиш арафасида турибди.

Қизиғи жорий мавсумдаги кучли олтиликнинг ўзаро натижалари ҳам умумий турнир жадвалини акс эттиради. Унда ҳам худди амалдаги каби "Манчестер Сити" биринчи, "Арсенал" иккинчи, "МЮ" эса учинчи поғонани банд этган. АПЛ жадвалида "Ливерпуль" бешинчи рақамда қайд этилаётган бўлса, "Тоттенхэм" ва "Челси"нинг натижалари ўта ёмонлиги билан ажралиб турибди. Масалан, "Челси" кучли олтилик жамоалари билан баҳсда битта ҳам ўйинни юта олмади. Уларнинг "МЮ"га қарши 4-1 ҳисобида тугаган баҳси, мавсумга мантиқий нуқта қўйганди.
Демак, қуйида ўзаро ўйинлар натижалари бўйича олти клуб тартибланади.

1. "Манчестер Сити" – 21 очко

Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 7 та
Дуранглар: 0 та
Мағлубиятлар: 3 та
Голлар: 24 та
Ўтказилган голлар: 12 та
Голлар фарқи: +12

2. "Арсенал" – 19 очко

Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 6 та
Дуранглар: 1 та
Мағлубиятлар: 3 та
Голлар: 20 та
Ўтказилган голлар: 18 та
Голлар фарқи: +2

3. "МЮ" – 17 очко

Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 5 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубиятлар: 3 та
Голлар: 21 та
Ўтказилган голлар: 23 та
Голлар фарқи: -2

4. "Ливерпуль"– 15 очко

Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 4 та
Дуранглар: 3 та
Мағлубиятлар: 3 та
Голлар: 20 та
Ўтказилган голлар: 14 та
Голлар фарқи: +6 та

5. "Тоттенхэм" – 8 очко

Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 2 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубиятлар: 6 та
Голлар: 14 та
Ўтказилган голлар: 21 та
Голлар фарқи: -7

6. "Челси" – 4 очко

Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 0 та
Дуранглар: 4 та
Мағлубиятлар: 6 та
Голлар: 5 та
Ўтказилган голлар: 15 та
Голлар фарқи: -10

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:55, 28.05.2023.
Ўқилди: 2379 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.