Кириш Регистрация

«Шўртан» урган голлар 350тага етди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, «Шўртан» вакиллари 18-тур доирасида «Нефтчи»га қарши кечган учашувда ўзларининг олий лигадаги 250-голларини киритишган ва унга Игорь Таран муаллифлик қилганди. 21-турда «Олмалиқ»қа қарши учрашувда Таран жамоасининг яна бир юбилей голини рақиб дарвозасига йўллади. Яъни «Шўртан» элитага чиққандан буён унинг олий лига (256), Ўзбекистон кубоги (84) ва ОФК кубоги (10)даги жами голлари сони 350 тани ташкил этди.

«Шўртан»-«Бухоро» учрашувида 400-довонга йўл очилишини кутгандик, аммо бу «Металлург»-«Шўртан» учрашувига қолдирилди. Хўш, бу голни ким киритади? Буни 19 октябр куни Бекободдаги учрашув аниқлаб беради. Терма жамоанинг ЖЧ-2014 якуний саралаш босқичи 4-тури доирасидаги ўйини сабабли қисқа муддат танаффусга чиққан «Оқ бўрилар» ўйинга тайёргарликни 12 октябрдан бошлайдилар.

«Шўртан»нинг «Металлург» билан ўзаро учрашувлари тарихи ва бўлажак ўйинга оид маълумотлар билан яқин орада сайтимиз орқали танишишингиз мумкин бўлади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:51, 11.10.2012.
Ўқилди: 3938 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6568]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5369]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3605]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2710]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2330]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2300]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2278]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2214]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2147]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2061]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.