Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол - Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа - Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал - ПСЖ
01/10 23:59 Байер - Милан
01/10 23:59 Боруссия Д - Селтик
01/10 23:59 Барселона - Янг Бойз
01/10 23:59 Интер - Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ - Спортинг
01/10 23:59 Слован - Манчестер Сити

“Реал”да ўзгаришлар бўлиши керак

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ўтган мавсумда Испания чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Жорий кампанияда “қаймоқранглилар” ҳеч бўлмаганда катта турнирлардан бирида яна ғалаба қозониши кутилган эди. "Бланкос" Испания кубоги, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Бир мавсумда учта соврин ёмон эмас, лекин мухлислар ва раҳбарият бошқа унвонларни кутишганди. Бу сафар Карло Анчелотти жамоаси жиддийроқ нарса юта олмади.

Кичик бўлса-да совринлар бор, шунинг учун мавсумни муваффақиятсиз деб бўлмайди. Аммо “Реал Мадрид” Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиққанига қарамай, уни ҳам муваффақиятли деб айта олмайсиз. Кўриниб турибдики, "қаймоқранглилар" ўзгаришларга муҳтож. Ўтган мавсумда бу ҳақда тез-тез гапирилмас эди, чунки "бланкослар" чемпионатда ишончли тарзда пешқадамлик қилишди ва Чемпионлар лигасида ақл бовар қилмайдиган ўйинларни ўтказишди. Аммо муаммо шундаки, рақиблар ҳар мавсум олдидан кучайиб бормоқда ва Испания пойтахтида уларда барибир ҳаммаси яхши деб ўйлашди.

Ўтган ёзда "қироллик клуби"ни кўплаб футболчилар тарк этди. Энг машҳур: Гарет Бэйл, Марсело, Иско ва Каземиро. Жамоа фақат бразилиялик ўрнини тўлдирди. Анчелотти зудлик билан Аурелиен Тчуаменини сотиб олди. Ёш француз ҳайратланарли даражада жамоага киришиб кетди, лекин фақат мавсумнинг биринчи қисмида бу давом этди. Иккинчи қисмида у унчалик самарали бўлмади, шунинг учун камроқ ўйнай бошлади.

Марсело кетди - чап қанот ҳимоячиси ўйинчиси билан шартнома имзоланмади. Фақат Ферланд Менди қолди, у мавсумнинг деярли бутун иккинчи ярмини касалхонада ўтказди. Натижада, Анчелотти Эдуардо Камавингани ҳимоянинг чап қанотига қўйишга мажбур бўлди.

Ўрта чизиқда муаммолар бор. Федерико Вальверде бошқалардан ажралиб туради. Камавинга ҳам яхши ривожланмоқда, лекин кўпинча позициядан ташқарида ўйнайди. Тчуамени эса беқарор. "Бланкос" ҳали ҳам Лука Модрич ва Тони Кроосга ишониб ўйнаяпти. "Реал Мадрид" фахрийларни яна бир йилга жамоада олиб қолиши ҳақида маълумотлар бор, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам янги ярим ҳимоячи керак.

Мадридликлар аллақачон бу йўналишда иш бошлади. “Бланкос”нинг ёзги трансфер мақсадларидан бири Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем. Аммо англияликка кўп пул тўлаш керак, бу эса бошқа трансферлар устида ишлашни қийинлаштириши мумкин. Қироллик клубига нафақат ярим ҳимоячилар керак. Ҳимоя марказига ҳам футболчилар керак. Агар Начо эркин агентга айланса, "Реал"да атиги 3 та марказий ҳимоячи бўлади. Мадрид бу мавсумда Ла Лигада 1 та ўйин ўтказган Хесус Валехога таянмаса керак.

Ўтган мавсумда Бензема чемпионатда 27 та гол урган бўлса-да, ҳар йили бундай савияни сақлаб қолмаслиги аниқ эди. Бенземанинг жорий мавсумида Ла Лигада 18 та голи бор, бу ҳам ёмон эмас, лекин баъзи ҳолларда франциялик футболчи жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборса, бошқаларида эса муҳимроқ жанглар учун сақлаб қолинган. Унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ. "Реал"нинг режаларига Килиан Мбаппенинг рад жавоби таъсир қилган бўлиши мумкин. Французнинг "қироллик клуби"га ўтиши деярли ҳал бўлган масаладек туюлди, аммо у кутилмаганда "ПСЖ" билан шартномасини узайтиришга қарор қилди. Ҳар ҳолда, “қаймоқранглилар”га янги марказий ҳужумчи кераклиги аниқ.

Қанотларни кучайтириш керак. Эден Азар узоқ вақтдан бери ундан нима кутилаётганини кўрсатмаяпти. Ёзда белгияликни сотиш учун сўнгги имкониятга эга бўлишади. Марко Асенсио гол уришда ёрдам беради, лекин кўпроқ ўйнашни хоҳлайди. Испаниялик футболчи заҳирадан майдонга тушганидан кейин тез-тез гол уради, аммо заҳирада ўтириш унга ҳар доим ҳам тўғри келмайди. Қолаверса, унинг шартномаси муддати тугаяпти. Агар Азар ва Асенсио кетса, Винисиус ва Родригога ўринбосар топилмайди. Бундан ташқари, Мариано Диас ва Дани Себальослар ҳам бор, уларнинг ҳам келишуви тугаяпти.

"Реал Мадрид" жамоасини кучайтириш борасида ҳайратланарли даражада пассив. Кўплаб футболчиларнинг келажаги ҳали ҳам ноаниқ, янги "қаймоқранглилар" эса шартнома имзолашга шошилмаяпти. “Бланкослар”да жуда кўп кадрлар муаммоси тўпланган, уларни ҳал қилиш учун бир нечта трансфер ойнаси керак бўлади. "Реал Мадрид" ҳар бир чизиқда кучайишга муҳтож, чунки асосий ўйинчиларнинг кўпчилигида унга тенг келадиган ўринбосар йўқ. Бу, ўз навбатида, рақобатнинг етишмаслигига олиб келади.

"Реал Мадрид" мавсум якунланишига бир неча ой қолганда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди. Чемпионлар лигасида “қаймоқранглилар” ярим финалга қадар етиб борган бўлса-да, очиғи, плей-оффда қуръа билан омад кулиб боқди. 1/8 финалда “бланкослар” инқирозли “Ливерпуль”, чорак финалда эса умидсиз “Челси”дан ўтди. Ярим финалда “қироллик клуби” пухта тайёргарлик кўрган “Манчестер Сити”га қаршилик қилолмади.

Карло Анчелоттининг айтишича, "Реал Мадрид"да қайта қуриш анча олдин бошланган, аммо бу жуда секин кетмоқда. Қаймоқранглилар трансфер бозорида фаолроқ ишлаши керак, акс ҳолда кейинги мавсумда натижалар бундан ҳам ёмонроқ бўлади. Анчелотти билан боғлиқ вазият ҳам очиқ савол бўлиб қоляпти. Мутахассиснинг шартнома тугашига яна бир йил қолди, аммо бу ҳеч нарсани кафолатламайди. Ёзда "қироллик клуби" раҳбарияти жамоани имкон қадар тезроқ нуфузли совринлар учун курашга қайтариш учун кўплаб қийин қарорлар қабул қилиши керак бўлади.

Киритилди: 21:36, 28.05.2023.
Ўқилди: 6581 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.