Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

2022-2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида АПЛ турнир жадвaли қандай кўриниш олди?: "МЮ" иккинчи ўринда, "Челси" эса...

Баҳо:
+ | -

АПЛдаги мавсумни ҳам расман якунлаб олдик. Кеча бир вақтнинг ўзида бошланган ўйинлар якунига етиб, ким АПЛда қолиши, ким ЕКЛда ҳаракат қилиши-ю, ким учинчи ўринга эга бўлиши аниқ бўлди. Англия элитасининг жадвали аниқ. Аммо мавсумнинг иккинчи ярмида қандай натижалар қайд этилди? Янги йилда "Манчестер Сити" етакчи, "МЮ" эса иккинчи энг яхши натижага эга бўлган жамоага айланди. Айтиш мумкинки, "қизил иблислар" Эрик тен Хаг даврида тўғри йўлга қайтди. Буни ЕЧЛ йўлланмаси, лига кубогидаги зафар, қолаверса, Англия кубоги финали исбот этади.

Тен Хаг жамоаси мавсумнинг иккинчи ярмида иккинчи ўриндаги "Арсенал"дан кўпроқ очко тўплади. Сўнгги 19 ўйинда "МЮ" "Манчестер Сити"дан 6 очко кам олди. Бу шуни англатадики, яхшироқ таркиб билан манкунианликлар чемпионлик учун кураша олади.
"Астон Вилла" ҳам иккинчи қисмда юқори формада ҳаракат қилди. Бу жамоа Унаи Эмери қўл-остида ўсди дейиш мумкин. Буни "Тоттенхэм" қувиб ўтилгани ва ЕКЛ йўлланмаси қўлга киритилгани кўрсатиб турибди. Эмери кейинги мавсум давомида бу жамоани янада кучайтирса, ажаб эмас. Бирмингемликлар фақат "Ливерпуль" ва "Брайтон"га ета олмади холос.
Шунингдек, мавсум кашфиётлари бўлган "Брайтон" ва "Брентфорд"ни ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Бу икки жамоа мос равишда 6 ва 9 ўринларни банд этди.

Жадвалнинг энг пастига қарайдиган бўлсак, Чемпионшипга йўл олган трио – "Лестер", "Лидс" ва "Саутгемптон"ни кўришимиз мумкин. "Челси" эса сўнгги 19 ўйинда фақат мана шу учта жамоадан кўпроқ очко жамғарди. "Аристократлар" сўнгги 30 йилдаги энг ёмон мавсумини ўтказишга мажбур бўлди. Гарчанд клуб январда 291 миллион фунтни трансферлар учун сарфлаган бўлсада, бу ишлар тескари эффект берди. Хусусан, клуб мавсумнинг биринчи ярмида 26 очко йиғган эди. Бу кўрсаткич иккинчи қисмда 18 га тушиб қолди.
Қуйида АПЛнинг сўнгги 19 та ўйинида жамоалар қайд этган натижалар тақдим этилади. Қавс ичида клубнинг биринчи 19 та ўйинда иккинчисига қараганда қанча кўп ёки кам очко йиғгани ҳам келтирилган.

1. "Манчестер Сити" – 44 очко (-1)
2. "МЮ" – 38 очко (+1)
3. "Арсенал" – 37 очко (-10)
4. "Астон Вилла" – 36 очко (+11)
5. "Ливерпуль" – 35 очко (+3)
6. "Ньюкасл" – 33 очко (-5)
7. "Брентфорд" – 30 очко (+1)
8. "Брайтон" – 29 очко (+4)
9. "Тоттенхэм" – 27 очко (-6)
10. "Вулверхэмптон" – 27 очко (+13)
11. "Вест Хэм" – 25 очко (+10)
12. "Борнмут" – 23 очко (+7)
13. "Кристал Пэлас" – 22 очко (-1)
14. "Фулхэм" – 21 очко (-10)
15. "Ноттингем" – 21 очко (+4)
16. "Эвертон" – 21 очко (+6)
17. "Челси" – 18 очко (-8)
18. "Лестер" – 17 очко (0)
19. "Саутгемптон" – 13 очко (+1)
20. "Лидс" – 10 очко (-11)

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:23, 29.05.2023.
Ўқилди: 3144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.