Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция - Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон - Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон - Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест - Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор - Қизилқум
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

УЕФА президенти Тошкентда (ЎзА)

Баҳо:
+ | -

Европа футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФА президенти Мишел Платини раҳбарлигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Футбол федерацияси раиси М.Усмонов билан учрашув чоғида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, замонавий стадионлар, ўқув-машғулот масканларини бунёд этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, профессионал футболчиларни тайёрлаш борасида улкан ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
   
Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013-йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори футбол инфратузилмасини янада такомиллаштириш, янги стадионлар барпо этиш ва мавжудларини таъмирлаш, футбол бўйича таълим масканлари фаолиятини замон талабларига мос йўлга қўйиш, малакали мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бугун ўзбек футболи қитъа ва жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга. Куни кеча футбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз 4 миллиарддан ортиқ аҳоли яшайдиган Осиё қитъасининг чемпиони деган юксак шарафга эришди. Ўтган йили Осиё чемпионатида кучли тўртликдан жой олган миллий терма жамоамиз айни пайтда 2014 йили Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи саралаш босқичида иштирок этмоқда. Сўнгги икки жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Россияда давом этаётган навбатдаги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиқди.

УЕФА делегацияси аъзолари Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, пойтахтимизда барпо этилган "Бунёдкор" стадиони ва футбол мажмуаси, тўлиқ қайта таъмирланган "Пахтакор" стадиони, Ўзбекистон Футбол федерацияси фаолияти билан яқиндан танишди.

– Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга Президент Ислом Каримов томонидан улкан эътибор қаратилаётгани ушбу соҳа тараққиётида муҳим омил бўлмоқда, – деди УЕФА президенти Мишел Платини. – Мамлакатингизда футбол инфратузилмасини такомиллаштириш, айниқса, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, малакали спортчиларни тарбиялаш ва улар учун қулай шароитлар яратиш, футбол клубларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдим. Бугун ўзбек ўғлони – ФИФА рефериси Равшан Эрматовни бутун дунёда яхши танишади. Унинг жаҳон футболидаги мавқеи тобора юксалиб бораётгани ҳам ўзбек футболининг ютуқларидандир. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўтган йилги Осиё кубогида кўрсатган ўйини менга жуда манзур бўлган эди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қитъа миқёсидаги чемпионатларда муваффақиятли тўп сураётгани болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор самараларидандир.

УЕФА президенти М.Платини "Бунёдкор" стадиони билан танишиб, ушбу муҳташам спорт иншооти жаҳон стандартларига тўла жавоб бериши ва Европа мамлакатларидаги машҳур стадионлардан асло қолишмаслигини алоҳида таъкидлади.

Бу стадионда спортчилар ва мухлислар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. 34 минг кишига мўлжалланган ўриндиқлар, икки қаватли трибуна, ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор ажратилгани замонавий талабларга жавоб беради. Мажмуа ўзида спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар, футбол маъмурлари учун мўлжалланган хоналар, матбуот анжуманлари зали, футбол клуби музейи, ресторан ва фитнес марказларини қамраб олгани диққатга сазовор.

Энг замонавий талаблар асосида қурилган ва халқимизнинг буюк бунёдкорлик салоҳиятини намоён этган ушбу стадион меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Зоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 20:45, 11.10.2012.
Ўқилди: 6560 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz