Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 0-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Лестер» қаерда хато қилди?

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» тренери бу ёз Макалистерни ушлаб қолиш имконсиз эканини айтди яқинда. Бу менимча, «Брайтон» каби жамоалар учун энг тўғри йўл. Шунақа бўлиш керак. Агар айниқса, АПЛни қайсидир ўртамиёна жамоаси ўзини топ-клубдек ҳис қилишни бошласа-ю, молиявий имкониятлар топ-6 дан узоқ бўлса, якуннинг бошланиши шу бўлади.

Ҳар қандай клуб учун мақсад керак. Ва унга эришиш учун аниқ йўл. Топ клублар совринлар учун кураш, давомли катта трансферлар орқали футболчиларга «қон қуйишади».

Ўртамиёна клуб учун эса, селекция муҳим. Тўғри танланган футболчилар ўзини кўрсатиш ва топ жамоалар сафига ўтиш учун бор имкониятини ишга солиши керак. Шу бахона клуб ҳам яхши натижаларга эришиши мумкин. Яъни футболчиларнинг шахсий мотивацияси клуб учун ҳам бевосита фойда келтиради. Муҳими, бу давомли айланиб туриши керак.

Менимча, «Лестер», «Эвертон» ёки «Вест Ҳэм»нинг муаммоси шунда. Буларнинг ҳар бири бу мавсум АПЛни тарк этишга яқин турди. «Лестер» тушиб ҳам кетди.

Тилеманс, Мэддисон, Райс, Боуэн каби футболчилар аллақачон жамоа савиясидан ўзишган, ҳар бирига турли шаклларда топ-клублар қизиққан, қизиқмоқда. «Лестер» икки йил ЕЧЛ ўринларига яқин келганида, ё етакчиларини сотиши ёки кейинги қадамни қўйиши - яъни қўшимча катта трансферлар амалга ошириши керак эди. Жойда туриш ярамайди. Доим бир бош сакраш имконсиз.

Топ клублар ҳар йили соврин учун курашади. Мураббийнинг вазифаси футболчиларни мана шу жараёнга ишонтириш ва юқори формада ушлаб туриш.

«Брайтон» Биссумани сотиб, Кейседони, Макалистерни сотиб Энсисони ўйнатиш орқали, ҳар йили юқори мотивацияга эга таркибга эга бўлади. Бу мураббий учун ишнинг ярми. Уёғи осон.

«Лестер» эса, ҳар икки йўлни ҳам эплай олмади.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 11:44, 29.05.2023.
Ўқилди: 2308 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.