Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

"Лестер"нинг чeмпион таркибидаги футболчилар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Етти йил олдин “Лестер” Премьер-лига чемпионига айланган бўлса, бу йил жамоа Чемпионшипга тушиб кетди. Шу билан бирга, уч футболчи чемпионлик қувончини ҳам, қуйи лигага тушиб қолишнинг аччиғини ҳам бошидан кечирди: Жейми Варди, Даниел Амарти ва Марк Олбрайтон шу вақт давомида жамоада бўлишди. Қолган ўйинчиларнинг фаолиятлари эса бошқа йўлдан кетди. Бугун улар айни вақтда қаерда в анима қилаётганини кўриб чиқамиз.

Клаудио Раньери

Ҳозир: “Кальяри”

Чемпионликни қўлга киритгач, клуб Раньери билан шартномани 2020 йилгача узайтирди, бироқ у тўлиқ ишламади – италиялик мутахассис янги шартнома имзоланганидан олти ой ўтиб истеъфога чиқарилди. Сабаби натижалар яхсги эмас эди. "Лестер" мавсум бошидан буён турнир жадвалида жуда пастда эди. Шу билан бирга, Чемпионлар лигасида ҳаммаси яхши кечди – жамоа “Порту”, “Копенгаген” ва “Брюгге” билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди. Раньери фақат 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ишлашга муваффақ бўлди ва шундан сўнг у дарҳол ишдан бўшатилди. Мураббийнинг ўйинчилар билан мулоқот қилишда муаммолари борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, бу эса можарога айланиб кетди, бироқ бу маълумотни футболчиларнинг ўзлари ва мураббийлар штаби аъзолари рад этишди.

Каспер Шмейхел

Ҳозир: “Ницца”

Дарвозабон ўтган ёзда "Лестер"ни тарк этди. Шмейхел у билан якунланадиган шартнома узайтирилишини кутаётган эди ва клуб ҳеч нарса таклиф қилишга шошилмади. Натижада дарвозабон “Ницца”га ўтишга рози бўлди ва уч йиллик шартнома имзолади. Ушбу трансфердан энг кўп "Лестер" ютқазди, у нафақат тажрибали дарвозабонни, балки кийиниш хонасидаги етакчини ҳам йўқотди.

Кристиан Фукс

Ҳозир: фаолиятини тугатган

“Лестер” чемпионликдан сўнг Фукс билан шартномани узайтирди: унга уч йилга шартнома таклиф қилишди, аммо 2019 йилда бу яна бир мавсумга, кейин эса яна бир мавсумга чўзилди. 2021 йилда Фукс “Шарлотта”да ўйнаш учун МЛСга жўнаб кетди ва шу йилнинг январ ойида 19 йиллик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Уэс Морган

Ҳозир: фаолиятини тугатган

Морган чемпионлик мавсумида ҳар ўйинда тўлиқ майдонда бўлган, шунинг учун унинг жамоада ва ундан ташқарида бўлиши жуда муҳим эди. У 2017 йилда “Лестер”га Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишга ёрдам берди, 2021 йилда жамоа билан Англия кубогини қўлга киритди ва кейин фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Н'Голо Канте

Ҳозир: "Челси"

Канте чемпион жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири эди, гарчи бу унинг клубдаги биринчи мавсуми эди. У охирги бўлди. 2016 йилнинг ёзида "Челси" ярим ҳимоячини қабул қилиб олди ва Канте орзуси ушалганини тан олди: "Антонио Конте ва дунёнинг энг яхши футболчилари билан ишлаш имконияти рад этиш учун жуда имконсиз эди”, деди у. Ҳозир унинг шартномаси якунланмоқда, шунинг учун унинг "Челси"даги келажаги номаълумлигича қолмоқда.

Даниэл Дринкуотер

Ҳозир: клубсиз

Дринкуотер “Лестер”га аввалига Премьер-лигага чиқишга, кейин эса ғалаба қозонишга ёрдам берди, шу сабабли 2016 йилнинг ёзида унинг шартномаси бирданига беш йилга узайтирилди. Аммо орадан бир йил ўтиб "Челси" уни сотиб олди. Футболчининг ўзи трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Лестер" уни қўйиб юбориши учун трансфер сўровини юборди.

Рийод Маҳрез

Ҳозир: “Манчестер Сити”

Чемпионликнинг энг муҳим ўйинчиси "Лестер" ғалабали мавсумдан сўнг клуб билан шартномасини тўрт йилга узайтирди, аммо икки мавсум ўтиб Маҳрез "Сити"га кетди. Келишув кучли бўлиб чиқди: жазоирлик футболчига 60 миллион фунт тўланган, бу ўша пайтда ҳар икки томон учун ҳам рекорд сумма эди. Маҳрез яна тўрт марта Англия чемпиони бўлди, уч марта Лига кубогини қўлга киритди, Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, энди у Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди. Ўтган йилнинг июл ойида у "Сити" билан шартномасини яна уч йилга узайтирди, шунинг учун унинг совринлари билан жавон тўлдирилиши эҳтимолдан холи эмас.

Шинжи Оказаки

Ҳозир: “Сент-Труиден”

Япон футболчиси 2019 йилда “Лестер”ни эркин агент сифатида тарк этган ва “Малага” билан бир йиллик шартнома имзолаган. Лекин у испан жамоаси таркибида майдонга тушмаган. Клуб маоши бюджетидан ошиб кетгани ва футболчини рўйхатдан ўтказа олмагани учун кетишга мажбур бўлган. Тез орада янги вариант топилди - Оказаки Сегундадан "Уеска" билан шартнома имзолади. Мавсум давомида у 12 та гол урди ва клубнинг Ла Лигага чиқишига ёрдам берди, шу боис унинг шартномаси яна бир йилга узайтирилди. Ўтган ёздан бошлаб япон Белгиянинг “Сент-Труиден” жамоасида тўп тепмоқда.

Энди Кинг

Ҳозир: “Бристол”

Чемпионликдан сўнг "Лестер"нинг яна бир шартнома узайтирилиши: Кинг 2016 йилнинг ёзида тўрт йиллик шартнома имзолаган, аммо 2018 йилнинг қишидан бошлаб у ижарага берилган. “Суонси”, “Дерби Каунти”, “Рейнжерс” ва “Хаддерсфилд Таун” ва ҳар бир клубда олти ойдан ўйнаган.

Чемпион жамоадан кимлар қолди?

Жейми Варди

Чемпионликдан сўнг Варди "Лестер" сафида 107 та гол урди. Аммо бу мавсумда у яхши ўйин кўрсатмади. Апрелда у октябрь ойидан бери биринчи марта гол урди - голсиз серия 19 ўйин давом этди. Гарчи бу гол унга Премьер-лига тарихидаги барча тўпурарлар орасида учинчи ўринга чиқишга имкон берди.

Вардининг "Лестер" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Даниэл Амарти

Амарти бу вақт давомида "Лестер"нинг асосий ўйинчиси бўлди, шунинг учун 2018 йилда у янги шартномага имзо чекди. Аммо бу ёз у тугайди, унинг узайтирилиши ҳақида музокаралар бўлди, аммо ҳозирча аниқлик йўқ. Демак, катта эҳтимол билан ҳимоячи тез орада “Лестер”ни тарк этади.

Марк Олбрайтон

У сўнгги олти ойни "Вест Бромвич"да ижарада ўтказди, аммо ёзда "Лестер" билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома билан қайтади.

Киритилди: 12:31, 29.05.2023.
Ўқилди: 3840 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.