Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Ўзбекистон ярим финалда Аргентина билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Калининград шаҳрида давом этаётган ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди.

Мавзурхўжа Умархўжаев қўл остидаги Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Украина терма жамоасига қарши майдонга чиқди. Ўйин 4:0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди. Шундай қилиб, гуруҳнинг барча ўйинларида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган Ўзбекистон терма жамоаси «В» гуруҳида 1-ўринни қўлга киритиб, ярим финалга йўл олди. Умархўжаев жамоаси бунгача Туркия (6:1), Япония (7:0), Либерия (8:2) ва Англия (4:2) терма жамоаларини мағлубиятга учратганди.

Ярим финал босқичида Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Аргентинага қарши майдонга тушади. Иккинчи финал йўлланмаси учун эса Россия ҳамда Туркия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ярим финал ўйинлари 13 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 2010 йили Аргентинада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ушбу терма жамоа билан тўқнаш келган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2012
«В» гуруҳи, 5-тур учрашуви
11 октябрь, пайшанба
ЎЗБЕКИСТОН – УКРАИНА 4:0

Ярим финал учрашувлари
13 октябрь, шанба
ЎЗБЕКИСТОН - АРГЕНТИНА
РОССИЯ - ТУРКИЯ

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:31, 11.10.2012.
Ўқилди: 5900 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.