Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Манба: Бензема "Реал"дан кетиш ҳақида жиддий ўйламоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема ёзда жамоани тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда, деб хабар беради Relevo.

Манбага кўра, раҳбарият 35 ёшли футболчи фаолиятини Европа чемпионатидан ташқарида давом эттиришини инобатга олиб, Бенземанинг кетишига тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, Бензема яна бир мавсумни "Реал Мадрид"да ўтказиши ва 2024 йилда Саудия Арабистонидан клубга ўтиши эҳтимоли бор.

Аввалроқ, франциялик ҳужумчи Саудия Арабистонидан таклиф олгани, у ерда унга 200 миллион евро маош билан икки мавсумга шартнома таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.

Бензема 2009 йилдан бери "Реал"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:22, 30.05.2023.
Ўқилди: 2529 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.