Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛ. Турнир жадвали VAR'сиз қандай кўринишга эга бўларди?

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси дунёдаги энг рақобат кучли мусобақалардан биридир. Унинг бу мавсумдаги якунлари кимларнидир хурсанд қилди, кимларни эса йўқ. Шунга қарамай, инглиз футболи ҳар галгидек бизга бир олам таассуротларни хадя этди. Бугун бу лиганинг яна бир қизиқ томонига назар ташлаймиз. Унда АПЛнинг VAR'сиз турнир жадвалига назар солинади. Гарчанд айрим позициялар ўзгарсада, асосий ўринлар технология таъсиридан бебаҳра қолган.

"Брентфорд" VAR бўлмаганида "Астон Вилла"нинг еттинчи ўринини олган ва Конференсиялар лигасига чиққан бўларди. Биз шунга ўхшаш, VAR билан боғлиқ ҳолатларнинг 114 тасини ўрганиб чиқдик ва асл ҳакам қарори қолганида қандай ҳолат юз беришини тахмин қилдик. Шу ҳолатлардан 54 тасида голлар бекор қилинди. Голларнинг 36 таси оффсайд сабаб йўққа чиққан. 13 та гол эса қайтадан тикланган. Шунингдек, VAR қарори билан 27 та пенальти белгиланган бўлса, 12 та пенальти бекор қилинган. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, "Ньюкасл"га ўтган мавсумда энг кўп VAR томонидан таъсир кўрсатилган. Технология қарори ортидан 11 марта клуб фойдасига, 11 марта клуб зиёнига қарорлар чиққан.

Турнирда қатнашаётган бешта ҳамоа – "Челси", "Манчестер Сити", "Саутгемптон", "Эвертон" ва "Лидс" VAR'дан фақат учта ҳолатда фойда кўрган. "Фулхэм"да бу кўрсаткич иккитага тенг холос. Таҳлилларнинг умумий манзараси шундай хулоса берадики, августь ва май оралиғидаги 380 та ўйинда қайд этилган натижалар асосида шаклланган турнир жадвалига VAR арзирли таъсир қилмайди. Хусусан, кучли тўртлик VAR'сиз ҳам шундай тартибда бўларди. Аксинча, VAR бўлмаса, "Манчестер Сити" 5 очко фарқ билан эмас, балки 12 очко билан мавсумни якунларди.
"Брайтон" икки очко кўпроқ тўплаб, "Ливерпул"дан ўзиб кетган бўларди. Шунга қарамай, ҳар икки жамоа барибир ЕЛ позицияларида қолаверарди. "Брентфорд" VAR'нинг қарорлари икки очко фойда келтирган бўлса, "Астон Вилла"дан жами 11 очко олиб ташлаган.

Юқоридаги VAR'сиз жадвалга назар солар экансиз, яна пастроқда ҳам ўзгаришлар унчалик кўзга ташланмаслигига гувоҳ бўласиз. Хусусан, "Челси" ва "Брентфорд" мос равишда 11 ва 12 ўринларда бўлади. "Ноттингем"ни "Вест Хэм" ва "Борнмут"дан ўзиб кетиб, 14 га кўтарилиб олганини кўриш мумкин. АПЛ билан хайрлашганлар орасида ҳам ўзгаришлар мавжуд эмас. Улар барибир Чемпионшипга йўл олган бўларди. Бироқ, "Эвертон" расмий жадвалдаги 2 очколик фарқ билан эмас, балки 1 очко билан элитада жон сақлаб қолган бўларди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:24, 30.05.2023.
Ўқилди: 7732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик