Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Ливерпуль" инқирозининг беш сабаби

Баҳо:
+ | -

Совринларсиз, курашларсиз ва ЕЧЛ футболисиз қолган "Ливерпул"нинг жорий мавсумини омадсизликка йўйиш мумкин, албатта. Нега дейсизми? Қуйида бунга бешта сабаб келтирилади.

1. Мавсум олди ўйинлари

Таиландаги мухлислар ўтган йилнинг ёзида "Ливерпуль" ва "МЮ" ўртасидаги баҳсдан завқ олган эди. "Манчестер Юнайтед" ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Аммо "Ливерпуль" борасида бундай дея олмаймиз. Ҳаммаси 2022 йилнинг март ойида, мерсисайдликлар тўртта соврин учун курашаётган пайтида бошланганди. "Ливерпуль" мартдаёқ "МЮ" билан ёзда, Бангкок шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказишини тасдиқлайди. Бу Клопп жамоасининг ёздаги илк баҳси эди. Бу баҳс ўта ғалати туюлди ва оғир мағлубият қабул қилиб олинди – 4-0.
2023 йилнинг январида Клопп ёзги мавсумолди режалари нотўғри бўлганини тан олди: "Бу мавсумда нимани қилмаган бўлардим деб сўраяпсизми? Биринчи навбатда ўша Осиёга бормаган бўлардим".
Мавсумолди янги харид қилинган Дарвин Нуньес учун қийинчилик туғдирди. У Клопп режимига мослашишга ўта қийналди. Бунунй натижаси ўлароқ, Нуньес бир мавсум давомида 6 та кичик-кичик жароҳатлар билан ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

2. Ярим ҳимоячи сотиб олинмагани

Ўтган ёзда Клопп ярим ҳимоячи сотиб олиш ҳақида шундай деганди: "Ярим ҳимоячи учун зарурият қани? Айтингчи, биз қандай турдаги футболчи сотиб олишимиз керак? Бизда ҳаммаси жойида". Унинг сўзлари мухлислар томонидан ўзига қарши қурол сифатида ишлатилмаган бўлса ҳам, мавсум Клоопнинг ноҳақ эканини исботлаб қўйди. Фабиньонинг спорт формаси мавсум аввалида йўқола бошлайди. Тиаго жароҳатлар билан ўралашиб қолади. Хендерсон эса олдингидек фойдали эмасди. Буларнинг бари "Ливерпул"ни инқирозга етаклади. Январнинг сўнгги кунида Артур Мело олиб келинди. Аммо бу жамоанинг Б режаси йўқлиги сабаб амалга оширилганди. Ўша режа Жуд Беллингем бўлиши керак эди. Аммо ҳозир ЕЧЛсиз қолган жамоага унинг келиши жуда қийин масалага айланди.

3. Муаммоларни тан олишдаги сусткашлик

2022-23 йилги мавсум "Фулхэм"га қарши дуранг билан бошланди. "Кристал Пэлас" ҳам мағлуб этилмади ва бу икки баҳс огоҳлик қўғироғи бўлиб янграши керак эди. Клопп ўшанда ҳаммаси жойида эканига бутун дунёни ишонтиришга ҳаракат қилади. Оқибатда, 12 турдан кейин "Ливерпуль" 10 ўринга тушиб кетди. Бу жамоанинг ақлий ва руҳий толиққанининг яққол мисоли бўлди. Клопп эса муаммоларни тан олишни истамасди.

4. Ўзгариш учун имкониятлардан фойдаланилмади

Ўтган мавсум тарихдаги энг пойинтар-сойинтар даврлардан бирига айланди. Бир нечта воқеалар сабаб мавсум давомида узилишлар жуда кўп бўлди. Қиролича оламдан ўтганида, Жаҳон чемпионати сабаб ва март ойидаги уч ҳафталик танаффус, шулар жумласидандир. Клопп машғулотлар вақти кўп бўлиши кераклиги ҳақида тез-тез гапиради. Аммо мавсум давомида берилган шунча вақт ва имкониятлар амалда "Ливерпул"нинг фойдасига хизмат қилмади. Юрген Клопп мундиалдан кейин ўз жамоасида ҳаммаси жойида экани ҳақида айтганди. Аммо мерсисайдликлар "Брентфорд" ва "Брайтон"га шармандали мағлуб бўлди, кубок баҳсларидан "Брайтон" сабаб чиқиб кетди, "Реал"га 5-2 ҳисобида имкониятни бой берди, "Борнмут" ва "Манчестер Сити"дан бирорта очко олмади, "Кристал Пэлас"ни эса, мағлуб этишга кучи етмади. Буларнинг бари муаммолар кўлами кенгайиб бораётганидан дарак берарди.

5. Бир қадам олдинга, икки қадам орқага

"Манчестер Сити" "Энфилд"да мағлуб этилганидан бир ҳафта ўтиб, "Ноттингем" мерсисайдликлардан уч очко олиб қўяди. Жамоа "МЮ"ни 7-0 ҳисобида ер тишлатилганидан бир ҳафта ўтиб, "Борнмут"га мағлуб бўлади. Августь ойида "Ньюкасл" устидан ғалаба қозониб, "Наполи"га 4-1 ҳисобида имконият бой берилади. Барқарор равишда "Ливерпул" ўз беқарорлигини сақлаб келди. Буларнинг бари жамоанинг менталитети билан боғлиқ эди. Клопп шундай аҳволга тушдики, у академиядан Стефан Байчетични асосий таркибга қўшишга мажбур бўлди. Кутилмаганда, ёш ярим ҳимоячи порлаб, кетма-кет 7 ўйинни асосий сафда бошлади. 

Ваҳолангки, ўтган мавсум аввалида у Клоппнинг 9 та футболчидан иборат ярим ҳимоячилар рўйхатида йўқ эди. Ҳа, жамоа мавсум охирида 11 та ўйинда кетма-кет мағлуб бўлмади. Аммо бу ҳаммаси яхши дегани эмас. Клуб ўзгаришларга муҳтож. Олдиндаги ёз эса бу учун ажойиб имкониятдир.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: FourFourTwo.com
Киритилди: 17:00, 30.05.2023.
Ўқилди: 2327 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.