Италиялик собиқ ҳужумчи Винченцо Монтелла ўз тарихида учинчи марта Италия чемпионлигини қўлга киритган "Наполи"нинг унвонидан жуда мамнун эканлигини тан олди.
Аввалги икки марта у Диего Армандо Марадона қўл остида содир бўлган - аввалига 1987 йилда, кейин эса 1990 йилда.
"Жуда хурсандман, "Наполи" анчадан бери соврин ютолмаётганди. Бу ҳақиқий ғалаба. Мен Спалетти учун шляпамни ечаман. Натижа учун мураббий масъул!", - дея Монтелланинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
Ўз вақтида Монтелла "Эмполи", "Женоа", "Сампдория", "Рома" ва Англиянинг "Фулхэм" каби клубларда тўп тепган.