"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Винченцо Монтелланинг фикрича, "россонерилар" якунланган мавсумни яхши ўтказди, бироқ "Милан" ҳеч нарса юта олмади ва фақатгина кейинги мавсум Чемпионлар лигасида ўйнайди холос. Монтелла Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишни жуда муҳим ютуқ деб ҳисоблайди.
"Чемпионлар лигасининг ярим финали ва чемпионатдаги тўртинчи ўрин ажойиб натижа бўлди, жуда кучли мавсум дейиш мумкин.
Албатта, ҳар бир детални бундан ҳам яхшилаш мумкин, Мальдини ва Массара буни жуда яхши билишади", дея Монтелладан иқтибос келтиради pianetamilan.it.