Исроил ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Офир Хайма Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши бўладиган ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кўпчилик Ўзбекистонни Исроил учун қулай рақиб дея ҳисобламоқда. Аммо мен бу жамоанинг ўйинларини кўриб чиқиб, шунга амин бўлдимки, Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам яхши жамоа. Гап фақат уларнинг Осиё чемпиони эканида эмас. Улар биз дуч келган рақиблардан фарқ қилади. Ўзбекистон беш ҳимоячи билан ўйнайди ва биз бунга тактик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак. Ўзбекистон тактик жиҳатдан кучли жамоа. Шунинг учун бизга осон бўлмайди.
Таркибда қандайдир ўзгаришлар қилсам керак. Захирадаги ўйинчилар ҳам ўйинимизга ижобий таъсир кўрсатиши керак. Асосий таркибда ким майдонга тушмасин, бунга муносиб эканини исботлаши зарур", — деди Исроил бош мураббийи.