Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Реал" Бенземанинг ўрнига кимларни олиб келиши мумкин? Вариантлар билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

Бир неча кундан буён Испан ОАВларида "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жамоа билан шартномасини узайтириш фикридан қайтиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Қайд этилишича, 35 ёшли франциялик форвард Саудия Арабистонидан 2 йилга 200 миллион евролик таклиф олган ва бу таклиф Каримни ўзига жалб қилмоқда. Агарда француз "қироллик клуби"дан кетишга аҳд қилса, Флорентино Перес бошчилигидаги жамоа раҳбарияти унинг ўрнини тўлдириш учун катта куч ва маблағ сарфлашга тўғри келади. Келинг, Бенземанинг ўрнини қайси футболчилар билан тўлдириш мумкинлиги ҳақида бугун тўхталиб ўтамиз.

Харри Кейн
Ёши: 29
Клуби: "Тоттенхэм"
Трансфер нархи: 90 миллион евро

Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм"нинг ҳақиқий етакчиси ҳисобланган Харри Кейн ёши 29 га кирган бўлса-да, клуб миқёсида бирорта совринга эга чиқмаган. 2009 йилдан буён "шпорлар" тизимида ҳаракат қилиб келаётган Кейннинг амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди. The Sun у бу шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берди. Агарда бу маълумотлар рост бўлса, Дэниел Леви бошчилигидаги "Тоттенхэм" раҳбарияти келаси мавсум Харрини текинга йўқотмаслик учун ёзда унга келган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. "Реал"га ушбу йўлда асосий рақиб "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. "Қизил иблислар"да ҳам худди "Реал" сингари марказий ҳужумда жиддий муаммолар кузатилмоқда. Кейн эса ўша муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Ортда қолган мавсумда инглиз форварди жами 49 та ўйинда рақиблар дарвозасига 32 бор йўл топди ва 5 бор ассистентлик қилди.


Роберто Фирмино
Ёши: 31
Клуби: "Ливерпуль"
Трансфер нархи: Эркин агент

"Ливерпуль"даги 8 йиллик мавсумидан сўнг "қизиллар"ни эркин агент мақомида тарк этиши аниқ бўлган Роберто Фирмино ҳам "Реал" учун вариантлардан бири бўлиши мумкин, гарчи Анчелоттига ушбу вариант маъқул келаётган бўлса ҳам Флорентино Перес ҳозирча Боббига шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти. Шунингдек, 31 ёшли бразилияликни ўз сафида "Барселона", "Галатасарой" ва "Интер" каби клублар ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Фирмино ҳозирда таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Ортда қолган 2022/23 йилги мавсумда Роберто 35 та ўйинда 13 та гол уриб, 5 бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

Хоселу
Ёши: 33
Клуби: "Эспаньол"
Трансфер нархи: 6 миллион евро

Хоселу "Реал" учун нисбатан энг арзон вариант бўлиши мумкин. 33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда жамоаси "Эспаньол" Сегундага йўл олган бўлса ҳам жуда сермаҳсул ўйин намойиш этди. У каталонияликлар сафида 38 та ўйинда 16 бор гол урган ва 2 та ассистентлик қилган. Агарда "Реал"да бошқа вариант қолмаса, Хоселуни ижарага олиши мумкин. Унинг "Эспаньол" билан шартномасида агар жамоа қуйи лигага равона бўла, бошқа жамоага текинга ижарага берилиши ҳақида банд бор.

Лаутаро Мартинес
Ёши: 25
Клуби: "Интер"
Трансфер нархи: 80 миллион евро

Ортда қолаётган мавсум аргентиналик учун том маънода жуда омадли ўтмоқда, десак янглишмаймиз. Дастлаб, ўз миллий жамоаси билан Қатар яшил майдонларида ўтган Жаҳон чемпионатида муваффақият қозонган Лаутаро мавсум охирига келиб, "Интер" билан ЕЧЛ финалига қадар етиб борди. Албатта, Лаутаронинг совуққонлиги ўз жамоаларининг муваффақиятларида асосий роллардан бирини ўйнамоқда. У айнан шу жиҳати билан "Реал" президенти Флорентино Пересни ўзига жалб қилган. Агарда "нерадзуррилар" ҳужумчини сотишга тайёр бўлса, "қироллик клуби" дарҳол унга ўз "совчилари"ни юборади. Тахминий келишув 80-100 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Аммо футболчининг ёши ва ўйинига қарасак, Лаутаро бу нархга арзийди. 55 ўйин, 28 гол, 11 ассист - 25 ёшли ҳужумчининг жорий мавсумдаги статистикаси.

 

Абдубурхон Мамажонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:13, 30.05.2023.
Ўқилди: 9556 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.