Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

БАА-Ўзбекистон превью: Кучсиз, аммо ноқулай рақиб

Баҳо:
+ | -

БАА миллий терма жамоасини эшитганимизда, бу жамоани бемалол енгса бўладигандек таассурот уйғонади. Балки, ҳозир Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоаларини таққослаганда шунақадир, аммо бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига эътибор қаратидиган бўлсак, аслида вазият бутунлай бошқача.

Шу пайтгача терма жамоамиз 202та ўйинда майдонга тушган бўлса, шуларнинг ичида энг кўпи БАА билан ўйинларда иштирок этган — 11 марта (кейинги ўринда Жанубий Корея - 10 марта). Ана шу ўйинларнинг бор-йўғи 2тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 2та ўйин дуранг билан якунланган. 7та ўйинда эса БАА ғалаба қозонган! Тўплар нисбати — 9-18.

Қизиқ томони, Тошкентда ўтказилган 3та учрашувнинг барчасида БАА терма жамоаси ғалаба қозонган. Терма жамоамиз ўз уйида ҳали бу жамоа билан ҳатто дуранг натижа ҳам қайд эта олмаган. Қолган 8 учрашуви эса БААнинг турли шаҳарларида (Абу-Даби, Шаржа, Ал-Айн, Дубай) ўтказилган.

Бугунги учрашув терма жамоаларнинг ўзаро бешинчи ўртоқлик ўйини ҳисобланади. 7та ўйин эса расмий мақомга эга бўлган. Бугунги ўйин ҳамда Осиё кубоги-2015 саралаши доирасида терма жамоамиз БАА билан яна 2 марта тўқнаш келишини инобатга олсак, Амирлик футболчилари Ўзбекистонга энг кўп марта спарринг-рақиблик қилган жамоа сифатида анча йилларгача ўзгармай турадиган бўлди.

БАА устидан бор-йўғи 2 марта ғалаба қозонган бўлсак-да, энг муҳим ғалаба бирибир 1999 йилгиси ҳисобланади. Ливан-2000 саралаш босқичида Қосимовнинг пасидан кейин Шацкихнинг голи ҳали ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Шунинг билан бирга ЖЧ саралаш босқичи доирасида аламли мағлубиятларга учраганимиз ҳам бор гап.

БАА ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 19:35да бошланади. Ушбу ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Ўзбекистон ва БАА терма жамоаларининг ўзаро ўйинлари
19.11.1996. Ўртоқлик учрашуви. Абу-Даби. БАА – Ўзбекистон – 4:2
22.11.1996. Ўртоқлик учрашуви. Абу-Даби. БАА– Ўзбекистон – 2:0
27.09.1997. ЖЧ-1998 2-саралаш босқичи. Гуруҳ. Тошкент. Ўзбекистон – БАА – 2:3
02.11.1997. ЖЧ-1998 2-саралаш босқичи. Гуруҳ. Абу-Даби. БАА – Ўзбекистон – 0:0
27.11.1999. Осиё кубоги Ливан-2000 саралаш. Ал-Айн. БАА – Ўзбекистон – 0:1
17.08.2001. ЖЧ-2002 2-саралаш босқичи. Гуруҳ. Абу-Даби. БАА– Ўзбекистон – 4:1
22.09.2001. ЖЧ-2002 2-саралаш босқичи. Гуруҳ.     Тошкент. Ўзбекистон – БАА – 0:1
11.10.2003. Ўртоқлик учрашуви. Дубай. БАА– Ўзбекистон – 2:2
28.01.2009. Шаржа. БАА– Ўзбекистон – 0:1
03.03.2010. Осиё кубоги-2011 саралаш. Тошкент. Ўзбекистон – БАА 0:1
29.01.2012. Ўртоқлик учрашуви. Дубай. БАА– Ўзбекистон – 1:0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:41, 12.10.2012.
Ўқилди: 6320 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.