“Галатасарой” муддатидан аввал 2022/23 йилги мавсумда Туркия чемпионига айланди. Жамоа Суперлиганинг 36-туридан ўрин олган учрашувда “Анкарагюджу”ни (4:1) мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллашини кафолатлади.
“Галатасарой” чемпионат якунланишига бир тур қолганида 82 очко жамғарган ҳолда “Фенербахче”дан (2-ўрин) 5 очкога олдинга ўтиб кетди. Жамоалар мавсумнинг сўнгги туридаги ўйинни ўзаро ўтказишади.
Бу "Галатасарой" учун тарихдаги 23-чемпионлик бўлди.