Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Моуриньонинг Европадаги юриши қандай бошланган эди?

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо олтинчи бор еврокубок финалида ўйнайди. Европа лигасининг ҳал қилувчи бахсидаги учинчи ўйини бўлади. Бунгача португалиялик “Порту” ва “Манчестер Юнайтед” билан ушбу турнирда муваффақият қозонган. Энди эса Жозе "Рома" билан кубок учун курашяпти. Моурино 20 йил аввал “Порту” билан илк УEФА кубогини ютган эди. Ўша вақтда у ҳали афсонавий мураббий эмас, балки истиқболли интилувчан мутахассис эди. Келинг, “Порту” Моур Европани қандай забт этганини эслаймиз.

Моуриньо 2002/2003 йилги мавсум бошланишидан олдин жамоа мураббий этиб тайинланган. Жозе аввалроқ клубда 1993 йилдан 1996 йилгача Браян Робсоннинг ёрдамчиси сифатида ишлаган. Клубни Моурнинг “Лейрия”даги мураббийлик иши ўзига тортди: 2001/2002 йилги мавсумда у камтарона жамоа билан чемпионатда “Порту”ни ортда қолдириб, еттинчи ўринни эгаллади. Топ-клуб раҳбарлари иқтидорли мутахассисни кўздан қочиришмади. Шундай қилиб, афсонавий муваффақият тарихи бошланди.

Моуриньо тезда асосий таркиб ўйинчиларини аниқлаб олди: Витор Бая, Рикардо Карвалю, Коштиня, Деку, Димитри Аленичев ва Элдер Поштига. Жозе собиқ сардори Хорхе Костани "Чарлтон"да олти ойлик ижарадан кейин қайтариб олди. Шунингдек, улар Нуно Валенте ва Дерлейни (иккаласи ҳам "Лейриа"дан), "Витория"дан Пауло Феррейра, "Боависта"дан Педро Эмануэль, шунингдек, "Бенфика" билан шартномаси тугаган Эдгарас Янкаускас ва Манише билан шартнома имзоладилар.

2002/2003 йилги мавсумда УEФА кубогида ҳали гуруҳ босқичи, деган тушинча бўлмаган у икки йилдан кейин жорий этилади. “Порту” турнирни биринчи даврадан бошлади. Финалдан олдин Моуриньо жамоаси олтита икки ўйинли қарама-қаршиликларда ғалаба қозониши керак эди.

Португалияликларга қуръада бироз омад кулиб боқди: биринчи даврада “Полония” (умумий ҳисоб – 6:2), иккинчи ўйинда – “Австрия” (3:0) устидан ғалабни қўлга киритди. Ва 1/16 финалда ўша пайтда даҳшатли бўлган "Ланс"га қарши ўйнади. 2001/2002 йилги мавсумда улар Франция чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашди. Аммо УEФА кубогида ҳаммаси биринчи учрашувдаёқ ҳал бўлди, у ерда "Порту" рақибни мағлуб этди - 3:0. Жавоб ўйинида французлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

1/8 финалда "Порту" "Денизлиспор" билан ўйнади. Моуриньо шогирдлари илк учрашувда туркиялик рақибни 6:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, жавоб ўйинида дуранг натижа қайд этганди – 2:2. Чорак финалда “Порту” Греция чемпионатининг бронза медали соҳиби “Панатинаикос”га қарши ўйнади. "Порту" греклар билан баҳсда қийинчиликка дуч келди. Ўз майдонида кутилмаганда мағлуб бўлди. Ягона гол нигериялик Эммануэль Олисадебе томонидан киритилди. Жавоб ўйинида Дерли 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, биринчи қўшимча бўлимда эса дубл қайд этди. Моуриньо тўдаси ярим финалга йўл олди, бу ерда уларни энг жиддий рақиби “Лацио” кутиб турганди.

Римликлар у мавсумда “Скудетто”ни қўлга киритган 1999/2000 йилги мавсумдагидек даҳшатли кўринмасди. Бироқ, “Лацио”да ҳали ҳам Синиша Михайлович, Деян Станкович, Симоне Инзаги, Диего Симеоне, Фернандо Коута, Анжело Перутси ва Жузеппе Фавалли ўйнарди. Ажабланарлиси, “Порту” биринчи учрашувдаёқ италияликларни осонликча мағлуб этди. Олтинчи дақиқадаёқ “Лацио” ҳисобни очган бўлса ҳам кейинчалик ўз дарвозасидан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди. Дерли дубл қайд этди, яна бир гол эса Манише томонидан киритилди.

“Иккинчи ўйин олдидан устунликка эгамиз. 90 дақиқа қолди ва бу жуда қийин бўлади. "Лацио" жуда яхши жамоа ва Римда биз муаммоларга дуч келишимиз мумкин", - деди Моуриньо учрашувдан кейин.

Португалиялик мураббий жавоб ўйини олдидан дисквалификация қилинган эди. Бироқ Моуриньонинг йўқлиги рақибга ёрдам бермади. "Порту" ва "Лацио" нурсиз дуранг қайд этди.

"Порту" УEФА кубоги финалига чиқди ва тарихда тўртинчи еврокубокни ютиш имкониятини қўлга киритди. Илгари жамоа 1987 йилда учта совринни қўлга киритган: Европа кубоги, УEФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубок. “Порту” ҳал қилувчи баҳсда “Селтик”га қарши майдонга тушиши керак эди.

Финал кутилганидан ҳам қизиқарли ўтди. Қизиғи шундаки, ўйин Моуринонинг 2023 йилги мавсумдаги бўлажак рақиби “Севиля” стадионида бўлиб ўтди. 45+1 дақиқада Дерли ҳисобни очди. Аммо танаффусдан сўнг "Селтик" қайтди ва дарҳол ҳисобни тенглаштирди.
Орадан 10 дақиқага ўтмай Аленичев “Порту”ни олдинга олиб чиқди. Россиялик футболчи Декунинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозабон Дугласнинг узоқ бурчагига йўллади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Ларссон мувозанатини тиклади.

2:2 ҳисобида клублар бироз тинчланишди, ўйин қўшимча бўлимга етиб келди. 96-дақиқада "Селтик" ҳимоячиси Бобо Бальде Дерлига нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олди. Қўполлик бразилияликни тўхтата олмади. Айнан у пеналтилар сериясига 5 дақиқа қолганида “олтин” голни урди. У “Селтик” жарима майдончасидаги саросималардан унумли фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва дарвозага аниқ зарба берди... “Порту”нинг учинчи голидан сўнг камералар нигоҳи Моуриньода эди. У атрофда нималар бўлаётганини шунчаки тушунмади. Учрашув 3:2 ҳисобида якунланди “Порту” УEФА Кубогида ғалаба қозонди.

Кейинги мавсумда "Порту" Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Моуриньо икки мавсумда иккита еврокубокда ғалаба қозониб, "Рома" билан ҳам эришган ютуғини такрорлаши мумкин (2022 йилда улар Конференциялар лигасида ғолиб чиққан). Португалиядаги ажойиб муваффақиятдан сўнг, Жозе Премьер-лигани забт этиш учун "Челси"га йўл олди. Ундан кейин эса нималар бўлганини яхши биласиз…

Киритилди: 02:57, 31.05.2023.
Ўқилди: 2993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.