Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

ДЗЮДО. Ришод Собиров Гран-Прида 2-ўринни олди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли халқаро турнир беллашувлари бошланди.

Мазкур халқаро турнирда дунёнинг 27 давлатидан келган жами 132 нафар (89 нафар эркаклар, 43 нафар аёллар) спортчилар ғолиблик учун татамида бел олишмоқдалар.

Айни дақиқаларга келиб эркаклар ўртасида -60 кг, - 66 кг, -73 кг вазн тоифаларида мусобақалар ниҳоясига етиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлган.

Ушбу вазн тоифаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 6 нафар ҳамюртларимиз орасидан Ришод Собиров (-66 кг) кумуш медал соҳиби бўлди. Икки карра Олимпиада ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони бўлган Ришод Собиров дастлаб россиялик Алим Гадановни, ярим финалда эса япониялик Масаши Кодерани мағлуб этиб, финалда озарбойжонлик Нижат Шихализадага имкониятни бой берган.

Айни пайтга қадар беллашувларда иштирок этган яна уч нафар юртдошларимиз Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Наврўз Жўрақобилов (-73 кг) ва Мирали Шарипов (-73 кг) эса 5-ўринни эгаллашган.

Бугун, шунингдек, вазни 90 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида Дилшод Чориев ҳамда Шерали Жўраев, -100 кг. вазнда Рамзиддин Саидов ва Ўткир Қурбонов, оғирлик вазни 100 кг.дан ортиқ бўлган дзюдо усталари беллашувида эса Алижон Тулендибоев Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 15:00, 12.10.2012.
Ўқилди: 5714 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик