Кириш Регистрация

«Интер Майами» Месси билан шартнома имзолаб, уни «Барселона»га ижарага бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Барселона” Лионель Месси трансфери бўйича “Интер Майами” билан биргаликда ишламоқчи.

Аргентиналик футболчининг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган. Лео Париж клуби билан шартномани узайтирмаслиги ойдинлашиб бормоқда.

Ҳозирда Мессига Саудия Арабистони клубидан жиддий таклиф бор. Шунингдек, унда “Барселона”га қайтиш ёки MLS клубига ўтиш варианти ҳам мавжуд.

Лео ва унинг оиласи Саудияга боришдан кўра Каталонияга қайтишни маъқул кўрмоқда. Лекин Серхио Бускетс ва Альбанинг кетиши ҳам “Барселона”нинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатмаган. “Кўк-анорранглилар” аргентиналик билан шартнома имзолашда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

L'Equipe нашрининг хабарига кўра, “Барселона” ва “Интер Майами” Лео трансфери бўйича биргаликда ҳаракат қилмоқчи.

Унга кўра, Месси Америка клуби билан шартнома имзолайди ва дарҳол 6 ёки 18 ойга “Барселона”га ижарага берилади. Бу эса футболчига Америка Кубоги-2024 га қадар формасини сақлаб туришига ёрдам беради. Бундай вариант 2022 йилда ҳам кўриб чиқилганди, бироқ ижобий натижа чиқмаган.

35 ёшли футболчи жорий мавсум “ПСЖ” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:11, 31.05.2023.
Ўқилди: 2906 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик