Франциялик марказий ҳужумчи Карим Бензема "Реал" президенти Флорентино Перес ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Перес - бугун менга ушбу шоуда иштирок этишимга имкон берган инсон. Перес мени кўп йиллар давомида "Реал Мадрид"га олиб келди" - деди Бензема Marca нашрига.
Бенземанинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси шу ой охиригача амал қилади. Яқинда ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳужумчи хизматларига “Ал-Иттиҳод” қизиқиш билдирмоқда.
2022/2023 йилги мавсумда Карим 42 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урган.