Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Рўзиқул Бердиев: «Машъал» - «Насаф» учрашувини олдин ҳақиқий дерби, деб мақтана олар эдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйиннинг темпи ва тезлиги унчалик юқори бўлмади. Лекин икки жамоанинг ҳам асосий вазифаси натижа эди, биз буни уддаладик. Вазиятларни кўп дейиш қийин. Муҳими ҳисобни ҳам, ўйинни ҳам назорат қилиб турган эдик. Истаган вақтимизда қўшишимиз мумкин. Йигитларга натижа ва кейинги босқичига йўлланма олишни кўрсатма бергандик.

— Ҳусниддин Алиқулов ҳақида.
— Уни кичик жароҳати безовта қилаётганди. Шу боис терма жамоага ҳам чақирилгани йўқ. Бир ҳафтача вақт керак бўлади. Терма жамоа ҳам даволанишга руҳсат берган.  Бугун Алиқуловдан ташқари Абдувоҳид, Жавоҳир, Жўрабекка дам беришга қарор қилдик. Ротатция билан ўзгаришлар қилдик.

— Дониёр Нарзуллаев кўриниш берди. Станоевич ҳам қайтмоқда. Станоевич қачондан асосий таркибда майдонга тушиши мумкин?
— Бу икки футболчининг тажрибаси бор, талаб ва кўрсатмаларимизни билишади. Марко яқиндан келиб қўшилди. Бизни қувонтирадиган жиҳати жароҳатига қарамасдан машғулотларга тезда киришиб кетди. Бу унинг руҳий томонлама тетиклигидан далолат. ОКМК билан ўйингача ҳам оз фоизда бўлсада қайтишига умид қиламиз. Дониёрда ҳам шундай ҳолат. У ҳам бугун 10 дақиқа ўйнаган бўлса ҳам, яхши киришиб кета олди. Жамоанинг ҳужумларида фаол бўлди. Кўпроқ футболчиларга эга бўлсак янада яхши.

— Азиз Холмуродовда Зафар Холмуродов каби интилиш, иштиёқи қандай?
— Отаси даражасида нимадир борлигини кўрмаяпман. Баъзи бир ўйинларга жалб қиламиз, ўзига ишончсиз ҳаракат қилади. Буни яширмаймиз, ўзига ҳам айтганмиз. Лекин уни потенциали бор. Сиз ҳам, мен ҳам яхши биламан бош билан ўйнашда отасини яқинига ҳам келмайди.

— Сиз тўп тепган ва ҳозирги даврдаги "Машъал" - "Насаф" учрашувининг фарқи нимада?
— Ёмон томони "Машъал"нинг Про лигада ўйнаётгани. Биз улар билан доим Суперлигада ўйнардик. Кескинлик юқори чиқарди. Ҳақиқий дерби деб мақтасак бўлар эди. Ҳозирги ўйинни даражасини кўрдинглар. "Машъал" жамоасига олдидаги мақсадига эришишида омад тилаймиз. Қашқадарёрдан 3та жамоаси бор, уларнинг 2таси Суперлигада бўлса ўйинлар кўпаярди, мухлислар ҳам қизиқарди.

— Ғузорадаги учрашувларда кўп кўриниш бермоқдасиз. Бу нима билан боғлиқ?
— У ерда ҳам айрим ўйинчиларимиз бор. Имкониятимиз бўлганида албатта бориб кўрамиз. Масофамиз яқин. "Машъал"да ҳам, "Шўртан"да ҳам академиямизни тамомлаган футболчилар бор. Имкон борида фойдаланиб йигитларни назорат қилиб борамиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:54, 02.06.2023.
Ўқилди: 1692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик