Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Манчестер Сити» дербида ғалаба қозониб, Англия кубогини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Англия кубоги финали доирасида «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган баҳснинг 14-сониясида рақиб дарвозасини ишғол этиб, мусобақа тарихида урилган энг тезкор гол муаллифига айланди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида эса "Сити" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бруну Фернандеш уни голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида Илкай Гюндоган ўз ҳисобига яна бир гол ёзди. Унинг жарима майдони ташқарисидан унчалик кучли бўлмаган йўлланган зарба натижасида тўп "МЮ" дарвозаси бурчагига кириб кетди.

Илкай "хет-трик" муаллифига айланиши ҳам мумкин эди, аммо унинг учинчи гол офсайд туфайли бекор қилинди. Эрик тен Хаг жамоаси ўйин охирига қадар вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди, бир вазиятда тўп тўсинга тегиб қайтди. Аммо "МЮ"га бошқа гол уриш насиб этмади.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" Англия чемпионлигидан кейин Англия кубогини ҳам қўлга киритди. Жамоа 10 июнь куни Европа чемпионлар лигаси финалида "Интер"га қарши майдонга чиқади.

Англия кубоги, Финал
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 1 Гюндоган, 1:1 – 33, пенальти Бруну Фернандеш, 2:1 – 51 Гюндоган.
Манчестер Сити – Ортега, Уокер (Лапорт, 90), Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне (Фоден, 76), Грилиш (Аке, 89), Бернарду Силва, Родри, Холанд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф (Мактоминей, 83), Шоу, Эриксен (Гарначо, 62), Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Вегорст, 78), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (45), Фред (79), Ортега (81), Родри (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:09, 03.06.2023.
Ўқилди: 3597 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4345]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3600]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3354]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2575]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2245]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2215]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2114]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2067]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2031]

Криштиану Роналду: «ЖЧ-2026 мен учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади» [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик