“Интер”да ижара асосида ўйнаётган “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Лондон клубига қайтиш ниятида эмас.
30 ёшли бельгиялик Маурисио Почеттинога аллақачон "Челси"га қайтмаслигини айтган, чунки у "Интер"да ўйнашни давом эттирмоқчи. Томонлар Лукакунинг келажаги борасида тез орада бир қарорга келиши керак.
Жорий мавсумда форвард барча турнирлар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.