“Виссел Кобе” ярим ҳимоячиси Андреас Иньеста Япония жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди.
Иньестанинг сўнгги учрашувида унинг жамоаси “Барселона”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
39 ёшли ярим ҳимоячи шартномаси якунлангач, клубни тарк этади. Иньиеста 2018 йилда "Барселона"дан "Виссел Кобе"га ўтган эди.
У Япония жамоаси сафида 133 та ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 25 та голли узатмани амалга оширган.













