Ҳужумчи Карим Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан шартнома имзолагани ҳақида фикр билдирди.
“Бу яхши лига ва бу ерда яхши футболчилар кўп. Криштиану Роналду аллақачон бу ерда ўйнамоқда, Саудия Арабистони ўз даражасида ривожлана бошлаганини кўрсатмоқда. Фаолиятимда ажойиб ютуқларга эришиб, Испания ва Европада ютишим мумкин бўлган барча нарсага эришиш бахтига муяссар бўлдим. Ҳозир мен янги вазифа ва лойиҳа учун вақт келганини ҳис қиляпман ", - деди Бензема.
“Ал-Иттиҳод”нинг 35 ёшли франциялик футболчи билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. ОАВ хабарларига кўра, форвард тижорий операцияларни ҳисобга олган ҳолда йилига 200 миллион евро олади.