Кириш Регистрация

Гвардиола ЕЧЛ-2021 финалида нотўғри таркиб танлаганини тан олди ва бу сафар қандай йўл тутишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2021 йилги Чемпионлар лигаси финалида нотўғри таркиб танлаганини тан олди.

«Бу галги финалга қандай режа қилган бўлсам, ўшанда ҳам шундай режа танлагандим. Агар сизга ўша пайтда нима учун бундай қарор қабул қилганимни тушунтирсам, эҳтимол, бу қарор асосли бўлган деб айтишингиз мумкин. Ҳаммаси оддий: «Агар мен ютқазсам – мен ноҳақман, агар ғалаба қозонсам – мен ҳақман». Футбол шундай.

"Челси" билан тенгма-тенг ўйнаганмиз. Ҳаттоки баъзи жиҳатлар бўйича рақибга нисбатан яхшироқ кўринганмиз, аммо ютқазганмиз. Ўшанда бошқачароқ йўл тутган бўлармидим? Эҳтимол, аммо бу энди аҳамиятга эга эмас.

Биз катта клуб сифатида ҳал қилувчи қадамни ташламоқчи бўлсак, унда еврокубокларда ғалаба қозонишимиз шарт. Биз Чемпионлар лигасини қўлга киритишимиз зарур. Бундан бошқа илож йўқ. Янада муҳимроғи эса ҳар йили имкон қадар узоқроққа бор. Қайта ва қайта.

Икки йил аввал финалда ўйнадик ва бу сафар ҳам ҳал қилувчи ўйинга етиб келдик. Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, бироқ муҳими — орадан бир неча йил ўтиб яна финалга чиқиш. Топ-клубларнинг ўзига хос хусусияти шунда: ҳар йили Чемпионлар лигасида қатнашиш, финал босқичидаги кураш ва соврин қўлга киритиш», – деди испаниялик мураббий "The Guardian" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 2021 йилги финалда «Челси»га 0:1 ҳисобида ютқазганди. Жорий мавсумда Гвардиола жамоаси «Интер» билан тўқнаш келади.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:23, 07.06.2023.
Ўқилди: 3682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.