Кириш Регистрация

Миржалол Қосимов: «Қатарга 3 очко учун келдик»

Баҳо:
+1 | -

15 октябрь куни ЖЧ-2014 саралаш баҳслари сўнгги саралаш босқичи 5-туридан ўрин олган Қатар ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, мазкур учрашув 16 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади. Ушбу учрашув олдидан иккала терма жамоа бош мураббийлари Доҳадаги «Ал Саад» стадионида ўтказилган матбуот анжуминида иштирок этишди. Биринчи бўлиб, журналистлар саволларига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов жавоб берди.

«Эртанги рақибимиз - Қатар терма жамоаси жуда кучли ва ҳар томонлама шаклланган жамоа», деб гап бошлади Миржалол Қосимов. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи шунингдек, рақибнинг кучли томонлари етарли даражада ўрганиб чиқилиганлигини таъкидлади.

«Қатар терма жамоасининг ҳужумчилари ва ярим ҳимояси кучли. Биз улар билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик деб айта оламан. Биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ. Ғалаба ва 3 очко учун келдик. Икки жамоага ҳам ғалаба керак. Аммо, мен ўз шогирдларимга ишонаман. Айни дамда турнир жадвалида иккинчи ўрин учун кураш қизғин тус олган. Бизда шу ўринни эгаллаш учун имконият ҳам бор, истак ҳам кучли» - деди Қосимов.

«Умуман олганда, ушбу босқичда қайсидир жиҳатдан бизга омад ҳам етишмаяпти. Эрон, Ливан ва Кореяга қарши ўйинларда вазиятлар кўп бўлди, аммо ғалаба бўлмади. Қатарга қарши ўйинда биз хавфли вазиятлардан фойдаланиш даражасини янада ошириб, ниҳоят илк ғалабани нишонламоқчимиз!. Хавфли вазиятларни голга айлантириш борасида муаммолар бўлганлиги учун ғалаба қозонолмай келаяпмиз. Бунга барҳам бермоқчимиз. Қатар терма жамоасини етарлича ўрганиб чиқдик деб ўйлайман. Айниқса, Эрон ва Кореяга қарши ўйинларини яхшилаб кўрдик. Уларда ҳужум ва ярим ҳимоя кучли. Эрон ва Корея билан ўйинда Қатарнинг ҳимоячиларида ротацияни кузатдим. Умуман олганда эса, Қатар кучли футболчиларга эга жамоа. Кўрфазда ўйнайдиган футболчиларимизнинг тажрибаси ҳам қўл келади. Аммо, бизнинг футболчиларимиз профессонал. Уларга ишонаман. Ўйиннинг 15.30 да бошланиши иккала жамоа футболчиларига ҳам қийинчилик туғдиради. Чиройли футбол бўлмайди. Вақт чўзилади" Футболчилар ҳам инсон, робот эмас. Уларга ҳам иссиқ катта таъсир қилади. Аммо, илож қанча. Биз ғалаба қозонишимиз учун барчасига чидаймиз. Ғалаба қозониш учун ҳар қандай шароитда ўйнашга тайёрмиз» - дейди Қосимов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:22, 15.10.2012.
Ўқилди: 6407 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.