“Торпедо” шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Хожимат Эркинов жамоа бош мураббийи Жозеп Клотет ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, ким бош мураббий бўлишидан қатъи назар, футболчилар мутахассис қўйган талабларни бажаришлари керак. Клотетга келсак, шахсан мен унинг "Торпедо"да қолганидан хурсандман. Биз унинг талабларини тушунамиз, келаси мавсумда ўйинни яхшилашга ва натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз", - дея Эркиновнинг сўзларини келтиради РБ Спорт.