Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Отабек Шукуров: " Рақобат бўлмаса, футбол ривожланмайди.."

Баҳо:
+ | -

«Фотиҳ Карагюмрюк» яримҳимоячиси Отабек Шукуров Ўзбекистон миллий жамоасининг 4-кунги машғулотларига келиб қўшилди.

 У Туркияда якунланган мавсум, CАFА Осиё кубоги ва ЖЧ саралашига тайёргарлик вазифасини бажариши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Туркия чемпионатидаги биринчи йилингиз қандай ўтди?  

— Туркиядаги биринчи мавсумимни якунладим, таассуротларим жуда ҳам ажойиб. Чунки Туркияда Европа футболи нафас оляпти. Жамоамиз билан кучлилар сафига қўшилишга максимал ҳаракат қилдик. 19-20 жамоа ичида мавсумни 7-ўринда якунладик.  Иншааллоҳ, клуб билан яна 1 йиллик шартномам бор.

— Бош мураббий Андреа Пирлонинг жамоадан кетиши? 

— Жуда катта ўзгариш бўлди, кўплар кетди. Ўйлашимча биринчи навбатда оилавий жиҳатлар таъсир қилди, деб ўйлайман. Ёки Туркияга мослаша олмадими ёки клуб билан ўзаро келишув бўлдими, бундан аниқ хабарим йўқ. Ундан кейинги жараёнда кўрган бўлсангиз, 3 ўйинда 7 очко тўпладик. Бу — ижобий холат. 

— CАFА ҳақида нима дейсиз? 

— Иншааллоҳ, ФИФА кунларида мухлисларимиз олдида бўлаётган турнир орқали расмий ўйинларга тайёргарлик кўриб борамиз. Асосийси Осиё Кубоги ва жаҳон чемпионати саралашига муносиб тайёргарлик кўришимиз керак. Шунинг учун ўйлайманки, ҳозирги вақт — биз учун берилаётган имконият, ҳар бир ҳаракат Осиё Кубогида ўз натижасини кўрсатади деб ўйлайман. 

— Миллий жамоа яримҳимоясидаги кучли рақобат ҳақида нима дея оласиз? 

— Миллий жамоа бўлганидан кейин рақобат бўлгани яхши. Рақобат бўлмаса, футбол ривожланмайди, миллий жамоа ҳам кучаймайди. Албатта, миллий жамоада рақобат қанчалик кучайса, шундагина унинг даражаси ҳам кучаяди.  

— Гуруҳдаги қайси рақибни миллий жамоамиз учун хавфлироқ деб ҳисоблайсиз? 

— Аниқ бир жамоани айта олмайман. Бу футбол, ҳар бир рақиб жиддий. Рақибни жиддий деб ҳисобламасак, ўйинда ҳам, жамоада ҳам пасайиш бўлади. Жиддий рақиб деб қабул қилмасликнинг ўзи нопрофессионал ҳаракат бўлади. 

— Нисбатан қай бири?

— 1-жамоани айтаман (кулади) чунки илк ўйинимиз улар билан. 

— Демак, Уммон?

— Ҳа, Уммонга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳар қалай Ўзбекистонда мухлислар ва ота-онамиз олдида ўйнаймиз. 

Ўзбекистон CАFА турниридаги биринчи ўйинини 11 июн куни стадионида Уммонга қарши ўтказади.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 12:46, 09.06.2023.
Ўқилди: 1501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.