Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Агентлар учун қайси клуб бош «ўлжа»?

Баҳо:
+ | -

АПЛ клубларининг агент­лик хизмати учун тўлови ошкор қилинди.

 Асосий факт шуки, бу борада етакчилик «Челси» қўлида эмас. Ишониш қийин, лекин шундай: Лондон жамоаси «беҳисоб» трансферларни амалга оширган бўлсада, Англияда агентларга битта клубдан камроқ пул тўлаган.

Агентлик хизмати тўловига доир АПЛнинг янги жадвалида 2022 йил 1 февраль - 2023 йил 31 январь оралиғида клублар томонидан амалга оширилган трансферлар ортидан воситачиларга кетган маблағ инобатга олинган. Оддий айтганда, бунда охирги икки трансферлар бозори (ёзги ва қишки) ёхуд мавсум-2022/2023га доир рақамлар мужассамлаштирилган. Натижаларга келсак, агентлар учун энг ёқимли клуб - бу «Манчестер Сити». Янги-эски чемпион мавсум давомида воситачиларга 51,56 миллион фунт тўлаган. 2-ўриндан жой олган «Челси»да ушбу кўрсаткич 43,16 миллион фунтга тенг. «Ливерпуль» эса 33,69 миллион фунт миқдоридаги тўлов билан 3-қаторда.

Тодд Боули бошқарувида айнан охирги икки трансферлар бозорида харидларга ҳаммадан кўпроқ ажратган (611,49 миллион евро) «Челси»нинг агентларга тўлов бобида етакчи эмаслиги чиндан ҳам, ажаблантиради кишини. Ахир Лондон клуби трансферлар харажати бўйича иккинчи бўлган «МЮ» (243,28 миллион евро)ни ҳам ўз чангида қолдириб кетди. Яна бир томони, нақ 41 (!) нафар футболчи билан шартнома тузиш асносида трансферларнинг умумий суммаси бўйича 3-кўрсаткич қайд этган «Ноттингем Форест» агентларга атиги 4,35 «лимон» тўлаб, АПЛнинг 20та клуби орасида охирги ўринга жойлашди.

Оддий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, «Манчестер Сити» томонидан икки трансферлар ойнаси давомида янги футболчилар харидига йўналтирилган жами маблағдан 25 фоизи агентлик хизмати учун кетган (трансферларга - 150,5 миллион, агентларга - 51,56 миллион). Агентлик тўлови жадвалида 18-ўринда турган «Брентфорд» (5,56 миллион фунт) АПЛда чакки таассурот қолдирмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

АПЛ: агентлик хизмати харажати (мавсум-2022/2023)

1. «Манчестер Сити» - 51,56 млн. фунт

2. «Челси» - 43,16 млн. фунт

3. «Ливерпуль» - 33,69 млн. фунт

4. «МЮ» - 24,72 млн. фунт

5. «Арсенал» - 16,74 млн. фунт

6. «Тоттенхэм» - 16,13 млн. фунт

7. «Астон Вилла» - 15,62 млн. фунт

8. «Лидс» - 15,31 млн. фунт

9. «Эвертон» - 13,54 млн. фунт

10. «Вест Хэм» - 12,03 млн. фунт

11. «Ньюкасл» - 10,78 млн. фунт

12. «Лестер» - 10,28 млн. фунт

13. «Кристалл Пэлас» - 9,79 млн. фунт

14. «Фулхэм» - 8,75 млн. фунт

15. «Брайтон» - 8,58 млн. фунт

16. «Саутгемптон» - 6,31 млн. фунт

17. «Вулверхэмптон» - 6,18 млн. фунт

18. «Брентфорд» - 5,56 млн. фунт

19. «Борнмут» - 5,05 млн. фунт

20. «Ноттингем Форест» - 4,35 млн. фунт

АПЛ-2022/2023 трансферлар ҳисоботига келсак, харажат ва даромад ўртасидаги баланс бўйича 20та клубдан атиги 5таси плюсда. Оддий айтганда, 15та жамоа трансферлар бозорида футболчилар харидига сотув суммасига нисбатан кўпроқ пул ажратган. Бу борада «Челси» энг серхаражат жамоадир, албатта. Лондонликларда трансферлар баланси -543,66 миллион еврога тенг. «Брайтон»га қойил қолиш керак: ўз тарихида илк марта еврокубокларга йўл олган камтарин жамоа трансферлар бўйича +82,17 миллион евро плюс кўрсаткичини қайд этди - бу АПЛда энг юқори баланс.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:21, 09.06.2023.
Ўқилди: 3963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.