Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Мартинес: «Интер» Чемпионлар лигаси кубогини Миланга қайтара олади»

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Манчестер Сити»га қарши бўладиган Европа чемпионлар лигаси финал баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Чемпионлар лигаси финали ва жаҳон чемпионати финали футбол оламидаги иккита энг муҳим учрашувлар ҳисобланади. Футболкалар ўзгарган бўлса-да ҳиссиётлар ўша-ўша. Биз жамоамизнинг саъй-ҳаракатлари эвазига финалгача етиб келдик. Жамоа ажойиб меҳнат қилди. Энди энг муҳими — мақсадга эришиш. Бунинг учун охирги қадам қолди.

«Манчестер Сити» — чақилмас ёнғоқ эканини биламиз. Улар сафида кучли ўйинчилар бор, аммо «Сити» жамоа сифатида яхши ҳаракат қилади. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Энди буни майдонда исботлаш керак. Жорий мавсум мен учун зўр ўтмоқда. Бундан жуда хурсандман. Умид қиламан, мавсумни юқори нотада якунлаймиз.

Биз осон бўлмаган гуруҳга тушгандик, аммо ўз вазифамизни яхши бажардик. Саъй-ҳаракатларимиз ва сидқидилдан қилган меҳнатларимиз эвазига ҳал қилувчи ўйингача етиб келдик. Масъулиятни ҳис этяпман ва ҳар куни ўрганишга ҳаракат қиляпман. Барчамиз биргаликда тайёр бўламиз.

Совринни Миланга қайтаришга кучимиз етади. Бунга ишонамиз. Бу орзу. Катта ва улкан орзу. Бу босқичга етиб келгунча озмунча куч сарфламадик. Финалда характер намойиш этиб, чин юракдан ўйнаб, ғалабага бўлган ирода намойиш этиб, совринни ютишимиз керак», — деди Мартинес УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» — «Интер» ўйини бугун — 10 июнь куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:34, 10.06.2023.
Ўқилди: 1655 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик