Кириш Регистрация

"Ньюкасл" "Ювентус" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза Англия Премьер-лигасининг яна бир вакилининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ньюкасл" Чемпионлар лигасида ўйнашдан олдин ўзини кучайтириш ниятида 25 ёшли италиялик вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида, "Ювентус" Федерико учун 60 миллион евро тўласа, уни сотишга тайёр.

Кьезанинг трансферига "қарғалар"дан ташқари Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи клубини ўзгартиришга қарши эмас.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:55, 12.06.2023.
Ўқилди: 1406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.