Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Зидан: "Бензема билан бирга ишлаш мен учун шараф эди"

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клуби футболчисига айланган ҳужумчи Карим Бенземага мураббийлик қилиш у учун катта шараф эканини айтди.

"Бенземага мураббийлик қилиш мен учун катта шараф эди. У қолганлар билан жуда осон тил топишадиган ва майдонда нима қилиш кераклигини биладиган ўйинчи", - деди Зидан Telefoot билан суҳбатда.

35 ёшли Бензема ўтган мавсумда "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 43та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Франциялик ҳужумчи 2009 йилдан бери "Реал"да ўйнади. Бензема "Қироллик клуби" билан 25 та соврин, жумладан, 5 та Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Футболчи 2022 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган.

Киритилди: 12:41, 12.06.2023.
Ўқилди: 2314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.