"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер ўтган мавсумда жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Мерсисайдликлар расмий сайти хабарига кўра, 30 ёшли бразилиялик 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун мухлислар овозига кўра ғалаба қозонган. Жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ иккинчи поғонада, Трент Александр-Арнольд эса кучли учликни якунлади.
Алиссон "Ливерпул"да 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 47 та ўйинда қатнашиб, ўз дарвозасидан 59 та гол ўтказиб юборди ва 17 марта "қуруқ" ўйин ўтказди.
“Ливерпуль” АПЛда бешинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда Европа Лигасида ўйнайди.