Кириш Регистрация

Де Дзерби: "Тоналини "Сассуоло"га олиб келмоқчи бўлганман"

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Англиянинг “Брайтон” клуби устози бўлиб ишлаётган италиялик мутахассис Роберто де Дзерби “Сассуоло” клубида ўзининг биринчи юксак қадамларини қўйди. Унинг қўл остида жамоа ажойиб футбол кўрсатди. Де Дзербининг сўзларига кўра, у ўша пайтда ҳозирда "Милан" жамоасида ўйнаётган Сандро Тоналини "Сассуоло" жамоасига олишни жуда хоҳлаган.

"Агар яна "Сассуоло"да қоладиган бўлсам, таркибда Тоналини кўрмоқчи эдим. У "Брешиа"даги ўйинлари билан менга ёққанди. Мен унинг потенциалини ўшанда кўрганман", - деди де Дзерби pianetamilan.it билан суҳбатда.

Тонали 2020 йилдан бери "Милан" сафида ўйнамоқда, ўтган йили у клуб билан Италия чемпионига айланган.

Киритилди: 08:31, 14.06.2023.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.