Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Роке "Барселона"дан ҳаракат кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби “Атлетико Паранаэнсе”дан ҳужумчи Витор Роке трансфери борасида ҳалигача келиша олмади. Футболчининг ўзи "кўк анорранглилар" раҳбариятидан ҳаракат кутмоқда ва "Камп Ноу"га ўтишни орзу қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.

Аввалроқ Рокенинг трансфери "Барселона"га 40 миллион еврога тушиши ва бу пул бир неча траншларда тўланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ клублар ҳалигача шартноманинг тўлиқ шартлари бўйича келишиб олишмаган.

18 ёшли Роке Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 10 учрашувда 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:54, 14.06.2023.
Ўқилди: 2100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик