"Бавария" вингери Лерой Сане кейинги мавсумда Томас Тухель жамоасида қолади.
Журналист Тоби Альтшулнинг хабар беришича, германиялик футболчи бу ёзда кетишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди. Лерой "Бавария"да қолиб, Германия бош мураббийи Ханц-Дитер Фликга Евро-2024да ўз уйида ўйнашга лойиқ эканлигини исботламоқчи.
Сане ўтган мавсум Германия Бундеслигасида 8 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.