Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Игорь Суров: «Ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинлари мени қониқтиряпти»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби Тожикистондаги йиғини доирасида “Эсхата” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди.

“Эсхата” ҳозирда Тожикистон олий лигасида 2-поғонада боряпти. Ушбу жамоани россиялик Игорь Суров бошқариб келмоқда. “Андижон”га қарши баҳсдан сўнг россиялик мутахассис ўйин тўғрисида фикр билдирди.

“Спарринг-рақиб сифатида “Андижон”нинг бизга келиб ўйин ўтказганлиги учун раҳмат айтмоқчиман. Ҳа, яхши жамоа экан. Чиройли ўйин бўлди. Бу беллашув бизнинг кейинги учрашувларимиз учун яхши тайёргарлик вазифасини бажаради. Лекин режамиздаги ўйинимиз ўхшамади. Аслида шундай ўйинни кутгандик. Савия жиҳатидан ҳам юқори бўлди. Бу айниқса 60-дақиқагача сезилди. Бизда ҳам вазиятлар юз берди. Лекин ҳаммаси ҳам ўхшагани йўқ. Дастабки дақиқалардан яхши ҳимояланишни бошлагандик. Режа бўйича кетаётганди. Кейин эса ўзгариб кетди.

Ҳа, рақиб жамоа Ўзбекистон Суперлигасида яхши ўринда кетмоқда. Бу ўйин оғир ўтишини кутган эдик. Албатта, қизиқарли кечди. Футболчиларимиз ҳаракатларини шундай ўйин орқали кўриб олдик”.

“Эсхата” сафида “Андижон” дарвозасига гол урган футболчи ўзбекистонлик Акобир Тўраев бўлиб, уни мухлисларимиз яхши эслашса керак. У яқинда “Эсхата”га қўшилди. Табиийки, Игорь Александрович Тўраев ҳақида ҳам гапирди.

“Қандайдир муаммо бўлди, ҳолбуки, бу ўйинчи билан йил бошида шартнома тузиб, рўйхатдан ўтказишни режа қилгандик. Ҳозирга келиб у шу пайтгача дам олди. Энди эса бизга ёрдам беради, деб ўйлайман”.

Бундан ташқари, “Эсхата”да яна уч нафар легионеримиз – Санжар Рихсибоев, Шаҳзод Маъмуржонов ва Олимжон Каримов ҳам тўп суришмоқда. Суровдан мазкур футболчилар хусусида ҳам сўрадик.

“Бу йигитлар билан икки йилдирки, бирга ишлаяпмиз. Уларнинг ўйинлари мени қониқтиряпти. Асосийси, меҳнат қилишяпти, ишлаяпмиз. Яхши савиядаги футболчилар саналишади”, - деди бош мураббий.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:07, 15.06.2023.
Ўқилди: 1427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.