Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Роналду фонида қолиб кетган «Олтин бола»

Баҳо:
+ | -

2009 йилнинг ёзи: Lady Gaga ва Black Eyed Peas машҳурлик чўққисида эди, Криштиану Роналду эса «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га ўтиб, барча газета сарлавҳаларини ўз томонига олганди.

Ўша ёзги трансфер ойнаси «Мадрид» клубининг келажагини ўзгартирди ва ички чемпионат ҳамда Евроаренадаги ғалабаларига асос солди - барча харидлар 200 миллион евродан ошди. Уч йилдан сўнг ўз лавозимига қайтган «Реал» президенти Флорентино Перес зиқналик қилмади. Жаҳон молиявий инқирозидан кейин клуб эгалари ҳамёнларини ёпганларида, у мухлисларга «Реал»ни кейинги босқичга олиб чиқишга ваъда бергани учун ҳам сарфлаш вақти келди, деб қарор қилди. Буни ҳозирги пайтда ажойиб сарф-ҳаражатлар - сотилган юлдузлар футболкалари, транслаяция ҳуқуқларидан тушган даромадлар ва муваффақият билан келадиган ҳомийлик шартномалари билан қайтарилишини англатади.

Ўша ёзда «Реал» Хаби Алонсо учун 34,5 миллион евро тўлади, у жамоада 5 йил ичида клубга 7та соврин ютишига ёрдам берди, шу жумладан узоқ кутилган 10-Чемпионлар Лигасига кубогига ҳам. Клуб шунингдек, «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби бўлган бразилиялик Кака учун ҳам «Милан»га 67 миллион евро берди. Ҳа, жароҳатлар унга «Бурнабеу»да ўзининг барча қирраларини очиб беришга тўсқинлик қилди, аммо ўша пайтда битим таъсирчан кўринишга эга эди ва трансфер рекордига ҳам айланди. Лекин икки кундан сўнг, «Реал»нинг бу рекорди ҳам забт этилди - 94 миллион евро эвазига клуб «МЮ»дан Криштиану Роналдуни сотиб олди. Шунингдек, 35 миллион евро эвазига «Лион»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Карим Бензема ҳам сафга қўшиб олинди. «Лион»да порлаётган ёш ҳужумчи учун 2008|2009 йилги мавсумда 4та топ-клуб: «Барселона», «Манчестер Юнайтед», «Интер» ва «Реал» ўртасида кураш олиб борилганди. «Лион» учун у 112 ўйинда 43та гол урган, 2009 йилда эса Лига 1нинг энг яхши футболчиси, деб тан олинганди. Шунингдек, Карим Лиганинг бош тўпурари соврини ва Европанинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган «Браво» мукофотини қўлга олди. Ўша пайтда у «Олтин тўп» номзодлари рўйхатига ҳам кирди, якунда эса Роналдуга насиб этганди.

Алекс Фергюсон «Реал» ёш ҳужумчи учун тўлашга тайёр бўлган миқдорни эшитгач, орқага чекинди. Перес ҳатто Бенземнинг Лион чеккасидаги Броне шаҳарчасидаги уйига ташриф буюришгача борди ва ёш форвардни «Реал»га ўтиши кераклигига шахсан ишонтиришга қарор қилди.

«Мен дўстларим билан вақт ўтказаётгандим. Ўша топда оиламдагилар ва агентим қўнғироқ қилиб, тезда уйга қайтишимни, гаплашишимиз кераклигини айтишди. Мен эса уларга вақтим йўқлигини айтдим. Шунда улар: «Сен келишингиз керак, Флорентино шу ерда», дейишди».

Перес менга шундай деди: «Сен дунёдаги энг зўри бўласан ва бунга эришиш мумкин бўлган жой Мадриднинг «Реал»идир. «Реал» - бу ажойиб клуб. Мен бу ерда 15 ёшимдан ўйнашни орзу қилардим. Флорентино жамоа ва у яратмоқчи бўлган лойиҳа ҳақида гапириб берди. Бу жуда ҳаяжонли эди.

Мадридга кўчиб ўтганидан бир неча йил ўтгач, Бензема «Мадрид шоуси»нинг асосий сарлавҳалари - Роналду ва Гонсало Игуаинлар фонида оддий ўйинчи сифатида олинганга ўхшарди. 2011 йилда бир журналист ундан: «Сиз «Реал»да муваффақият қозона оласизми?» Бунга Бензема жавоб шундай берди: «Албатта, сиз нима деб ўйлайсиз?» «Биз бунга шубҳа қила бошладик...» - деди журналист кўп мазмунли оҳангда. Аммо Бензема саросимага тушмади: «Сизда шубҳа борми? Хўш, менда эса йўқ».

Ва шу ерда, Голливуд фильмидаги каби, Бенземнинг «Реал» билан эришган барча ютуқлари хронологиясини бошлаш керак. Якуний кадр эса барчасини изоҳлаб беради: Зинедин Зидан 2022 йилги «Олтин тўп»ни унга топширади.

Тўғри, аввалига Бензема ҳақиқатдан ҳам «Реал»да порламади. Перес томонидан жамланган жамоанинг бош қаҳрамонлари Игуаин ва Роналду бўлиб, улар 2009|2010 йилги мавсумда 29 ва 33та гол уришди. Ўша пайтда Бензема атиги 9та уради, аммо бутун мавсум давомида у деярли майдонга чиқмаганини ҳам ёдда тутиш лозим: Карим атиги 4 марта тўлиқ 90 дақиқа ўйнади, бир нечта ўйинларга эса қайдномага киритилмади. 2008|2009 йилги мавсумда «Лион» учун 2767 дақиқа «Реал»даги биринчи мавсумда 1305 дақиқага айланди.

Роналду билан алоқа йўқ эди. Ўзини исботлашига Игуаин халақит берди. Шунингдек, Раул ҳам бор эди, унинг майдондаги ролига гап бўлиши мумкин эмасди, аммо Бенземнинг ролига баҳо беролмасдик, барибир. Раул ва Игуаин кетгандан кейингина француз ҳужумчиси ниҳоят очилиб, Роналду билан кучли дуэтни ҳосил қилди. Португалиялик суперфорвард билан рақобатлашиш бефойда эди, шунинг учун мослашиши керак эди. «Мен у билан ўйнаш учун услубимни ўзгартирдим», - деганди Бензема бир гал.

Бензема кўпинча «тўққизлик»да ўйнарди, аммо охир-оқибат иккинчи ҳужумчи бўлган. У ҳатто шундай ҳазиллашарди: «мен «тўққизлик» танасидаги «ўнликман». Улар Роналду билан бирга улғайишди, лекин француз ижодий ва вариантларни топишга бўлган доимий уринишларига қарамай, шахсий кўрсаткичларида пасайиб кетди. У иккинчи даражали эди ва бу унга тўсқинлик қилди. Роналду кетгач, Бензема юлдузга айланди.

Португалиялик сафда бўлмаган биринчи мавсумда Карим жарима майдончасида тўпга тез-тез тегишни бошлади ва дарвозадаги зарбаларнинг умумий сони 54дан 87гача кўтарилди. «Роналду менга майдонда ва ундан ташқарида ёрдам берди, - деди Бензема. - Аммо мен кўпроқ нарсани қила олишимни билардим ва у кетгач, ўз ўйинимни, амбицияларини ўзгартириш вақти келди».

Кўпроқ таассурот қолдирадиган нарсани айтиш қийин: у ўз ёшида Роналду ўзининг суперқаҳрамон плашини охиригача қолдиргандек ўзини тиклай олгани ёки ўзгариш зарурлигини англаб, юз қадам олдинга бора олганидир. У яна «Реал»га керакли фигурага айланди: ҳужумларни мукаммал якунлайдиган ақлли ҳужумчи. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан Бензема 30 ёш чегарасини кесиб ўтиб, таъсирчан форвардга айланди.

Бензема «Реал»нинг таянчи ва кучига айланди. Дарҳол эмас, лекин клубда 14 йиллик фаолияти давомида у катта ва машаққатли йўлни босиб ўтди ва энди у 2011 йилга муносиб равишда қайтиб, шубҳали журналистга нима бўлганига жавоб бериши мумкин. Ва ҳатто ўша ёш йигит тасаввур қилганидан ҳам кўпроқ...

Бу гўзал ҳикоя эди. Аммо ҳар бир эртакда бўлгани каби, унинг ҳам интиҳоси бор.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:01, 15.06.2023.
Ўқилди: 7496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.