Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси финалига чиқди.
Луис де ла Фуэнте жамоаси ярим финалда Италияни мағлуб этди (2:1).
Ҳал қилувчи ўйинда улар Хорватия билан учрашади - бу 18 июнь куни содир бўлади. Шу куни Италия 3-ўрин учун Нидерландия билан ўйнайди.
Испания кетма-кет иккинчи марта Миллатлар Лигаси финалига чиқди. 2021 йилда у Францияга ютқазган (1:2).
Италия 2021 йилда ҳам 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушганди ва Бельгияни мағлуб этган (2:1).