"Ливерпуль" ҳужумчи харид қилади. Хабарларга кўра, Австроянинг "ЛАСК" клуби футболчиси Кеито Накамура мерсисайдликлар радарига тушган. 22 ёшли вингер марказий ҳужумда ҳам ўйнай олади.
У ўтган мавсумда барча турнирларда 17 та голга муаллифлик қилган эди. Япония терма жамоаси аъзосининг амалдаги битими 2025 йилда якунланади. Унга "Боруссия Дортмунд" ҳам даъво қилмоқда.