Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси ярим финалида Испанияга қарши ўйинда мағлуб бўлган жамоасига нима етишмаётганини айтди. "Скуадра Адзурра" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Жамоамизда ажойиб ярим ҳимоячилар ва ҳимоячилар бор, аммо бизга яхши ҳужумчилар етишмаяпти. Умид қиламанки, келажакда ёшлар терма жамоаси футболчилари асосий таркибга етиб олишади”, - деди Манчини.