Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Боруссия Дортмунд"нинг энг қиммат олтита сотуви: Беллингем қайси ўринни банд этган?

Баҳо:
+ | -

"Боруссия Дортмунд" йиллар давомида ўзини футболчилар учун трамплинга айлантирган клуб саналади. Катта карьера хоҳлайдиган ҳар қандай футболчи шу жамоага келишни орзу қилади. Жуд Беллингем бунга яққон мисолдир. У яқиндагина "Реал"га йўл олган эди. Инглиз футболчиси ёш йигитча сифатида келиб, юқори даражадаги ярим ҳимоячи бўлиб дортмундликлар сафини тарк этди. Беллингем учун Мадрид жамоаси бонуслардан ташқари 88.5 миллион фунт тўлайдиган бўлди. Қуйида шу каби "BVB" тарихидаги энг йирик сотувлар эсга олинади.

Эрлинг Холанд – 51 миллион фунт (2022)

Тан олиш керак, бу трансфер учун "Манчестер Сити" арзимаган пул тўлаган. "BvB" кўзи кўр бўлиб мавсумига 52 та гол урадиган "робот"ни атиги 60 миллион еврога сотди. Ҳатто, "шаҳарликлар" бундан уч йил ўтиб, уни сотса ҳам, аниқки, катта фойда кўради.

Пьер-Эмерик Обамеянг – 56 миллион фунт (2018)

"Арсенал" 2017-2018 йилги мавсум ўртасида Обамеянг харидини амалга оширади. Габонлик ҳужумчи Англияда ҳам Бундеслигадаги даражасини намойиш этиб, 2018-2019 йил сўнггида АПЛда тўпурар бўлади. Аммо ажойиб старт ёмон якунга айланди. У 2022 йилнинг февралида Лондонни ачинарли ҳолда тарк этади.

Кристиан Пулишич – 57.6 миллион фунт (2019)

"Челси" америкалик футболчисини 2019 йилнинг қишида харид қилади. Аммо Пулишич мавсум охирига қадар "Боруссия Дортмунд" таркибида қолдирилади. Бунга асосий сабаб футболчининг руҳий ҳолатини ўзгартирмаслик эди. Ҳозирга қадар тўрт йил ўтди. Аммо Пулишич ўзидан кутилган натижаларга эриша олмади. У бу ёзда Лондон клубини тарк этиши кутилмоқда. 25 ёшли ҳужумчи хизматларига кўп жамоалар қизиқиш билан қарамоқда.

Жейдон Санчо – 73 миллион фунт (2021)

Футбол тарихидаги энг узоқ ва зерикарли трансфер пойгаларидан бири Санчо устида кечади. Икки йиллик таъқибдан кейин 2021 йилда "МЮ" дортмундликлар раҳбариятини 73 миллион фунтга кўндиради. Бу пул эвазига Санчо АПЛга қайтган эди. Ҳа, "қизил иблислар" ўзи истаган футболчига эга бўлди. Аммо 22 ёшли ҳужумчи Англияда фақат ортга кетмоқда. Эрик тен Хагнинг сабрини эса чегараси бор.

Жуд Беллингем – 88 миллион фунт (2023)

17 ёшида Англияни тарк этганидан кейин, Беллингем олдида яна ватанига қайтиш варианти ҳам бор эди. Аммо у футбол тарихидаги энг яхши клублардан бирига ўтишга қарор қилди. 19 ёшли ярим ҳимоячи учун тўланган 88 миллион фунт бекор кетмаслиги аниқ. Беллингемга эса Испания пойтахтида Зиданнинг афсонавий 5-рақами берилди. У эндиликда янги жамоасига мослашиши керак.

Усмон Дембеле – 96.8 миллион фунт (2017)

Орадан беш йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамасдан, "Барселона" нима учун бундай катта пулни Дембеле учун сарфлаганига тушуна олмаса керак. Жами 135.5 миллион фунтга тушган ҳужумчи Каталонияда ҳозирга қадар ўта беқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Вақти келганида ундан яхши футболчини майдонда топа олмай қоласиз. Бошқа пайтлари эса, Дембелени майдондан қидириш бефойда. Франция терма жамоаси аъзоси, клубининг молиявий қийинчиликларига қарамай, Барселона шаҳрида қоладиганга ўхшайди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 23:50, 16.06.2023.
Ўқилди: 2961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.