Жамол Мусиала май ойида "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди.
20 ёшли ярим ҳимоячи мухлисларнинг 71 фоиз овозини тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Мусиаланинг "Кёльн"га (2:1) қарши ўйиннинг 89-дақиқасида урган голи "Бавария"га чемпионликни олиб келди.
Қолаверса, Мусиаланинг ғалабали голи "Бавария"да май ойида энг чиройлиси деб топилди.