Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 1-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Металлург» «Шўртан»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунга келиб, “Металлург” Олий лигада қолиш учун курашаётган бўлса, “Шўртан” юқори ўринлар ҳаракат қилишмоқда. Шунинг учун бу Бекободдаги бу ўйини ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга эди. Ўйин бошидан жамоалар ғалаба умидида очиқ футбол намойиш қила бошладилар.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида "Шўртан"дан Виктор Клишин, Фарҳод Тожиевда, "Металлург"дан Дониёр Одиловда биттадан қулай имконият бўлди, аммо улар вазиятларни голга айлантира олишмади. Ҳисобни очиш эса майдон эгаларига насиб этди. Ғузорлик ҳимоячи ва дарвозабоннинг ўзаро тушунмовчилигидан фойдаланган Дилмурод Каримов ҳисобни очди. Бундан ғазабланган “Шўртан” бош мураббийи Эдгар Гесс ўша заҳоти Патрик Агбо ва Михаил Наумовни алмаштириб ташлади.

Ўйинннг 38-дақиқаси ўйинда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Аввалига Таина Соро дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, гол ура олмаганидан кейин, “Металлург” қарши ҳужумда меҳмонларни жазолади. Шаҳзод Нурматов Корнейчук билан яккама-якка вазиятда ҳисобни 2:0га етказди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ғузорликлар янада қийин аҳволга тушиб қолишди. Жарима майдони ичида Даврон Каримқулов ва Асрор Алиқулов тўқнашиб кетишди. Қанот ҳаками А.Миронов билан маслаҳатлашган Валентин Коваленко “Шўртан” сардорини майдондан четлатди.

Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ “Металлург” баҳс тақдирини узил-кесил ҳал қилиб қўя қолди. Жарима майдончаси ёнида Ҳамза Каримовдан тўпни Шаҳзод Нурматов олиб қўйди ва Дилмурод Каримовга оширди. Юзага келган имкониятдан Дилмурод унумли фойдаланди.

Бу ёғига бир киши кам бўлиб ўйнаётган ва боз устига асабийлашаётган ғузорликлар вазиятни ўнглайдиган аҳволда эмасдилар. Боз устига, ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Руслан Вагапов ҳисобни 4:0га келтириб қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин “Металлург” ўз очколари сонини 24тага етказиб олди ва ҳали 23-тур ўйинини ўтказмаган “Машъал”дан 2 очкога ўтиб кетди. “Динамо” ҳам бугун “Қизилқум”ни мағлуб этди ва 26 очко билан Олий лигада қолиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

ОЛИЙ ЛИГА. 23-ТУР
“МЕТАЛЛУРГ” - “ШЎРТАН” – 4:0 (2:0)
Голлар: Дилмурод Каримов (28, 46), Шаҳзод Нурматов (38), Руслан Вагапов (87)
Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов (89) — Ҳамза Каримов (50)
Четлатиш: Асрор Алиқулов (45+1)
"Металлург": 1.М.Икромов, 2. О.Исабоев, 3.С.Акбаров, 4.Ҳ.Ҳошимов (с), 6.Д.Каримов (Алишер Зиёвуддинов 81), 7.Д.Одилов, 9.Ш.Нурматов (Б.Калевич 65), 14. Д.Каримқулов, 8.М.Сулаймонов, 19.Р.Вагапов, 21.С.Расулов (Ш.Йўлдошев 67)
"Шўртан": 1.М.Наумов (А.Корнейчук 34), 3.П.Агбо (В.Понамарёв 33), 5. А.Алиқулов (с), 8.Т.Соро, 9.И.Таран, 14.Л.Убайдуллаев, 15.В.Афонин, 16.В.Клишин (Я.Крушельницкий 53), 19.А.Мерзляков, 20.Ҳ.Каримов, 25.Ф.Тожиев.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:22, 19.10.2012.
Ўқилди: 3437 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.