Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Пахтакор» чемпионлик сари яна бир қадамни ташлади

Баҳо:
+1 | -

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари учрашуви миллий чемпионатимизнинг энг ҳал қилувчи ўйини сифатида қаралганди. Чиндан ҳам ғалаба иккала жамоани ҳам пешқадамга, аниқроғи чемпионлик учун жуда катта имкониятга эга бўлиши мумкин эди.

Дастлабки дақиқаларданоқ ўйин шиддатлик ҳужумлар билан бошланди. 8-дақиқада Ойбек Қиличевда яхши имконият пайдо бўлганди. Унинг чамаси 20 метрлар масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

10-дақиқада энди Владимир Шишеловда жуда яхши имконият юзага келганди. Ўнг қанотдан Мирзакамол Камолов томонидан ошириб берилган тўпни Шишелов дарвозага йўллаши мумкин эди. Бироқ ҳимоячилар унга ҳалақит қили қолишди.

16-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб очилди. «Пахтакор» футболчиси Кахи Махарадзенинг ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Петрович кутилмаганда ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Зуҳуров тўп йўналишини кузатиб турган бўлсада, уни бартараф эта олмади.

Голдан кейин ҳам «пахтакорчилар» ҳужумларни тўхтатишмади. 21-дақиқада Илҳом Суюновнинг ерлатиб берган зарбасига ҳеч бир футболчи етиб кела олмади. Акс ҳолда биргина оёқ қўйилиши натижасида ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Бироқ ҳисоб барибир ўзгарди. 23-дақиқа ўтиб бораётган бир вазиятда Эркин  Бойдуллаевнинг қўпол хатосидан кейин пахтакорчилар ҳисобни янада оширишди. Бу вазиятда тўпни эгаллаб олган Владимир Козак дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бу зарба Зуҳуров қўриқлаётган дарвозанинг узоқ пастки бурчагига бориб тушди.

33-дақиқага келиб энди «Насаф»да қулай имконият юзага келди. Илҳом Юнусовнинг жаримадан ошириб берган тўпини Мирзакамол Камолов дарвоза олдидан ўткир бурчак остида дарвозага йўналтирди. Бироқ бу вазиятда Лобанов яхши ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмасдан энди «Пахтакор» ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Илҳом Суюновнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

40-дақиқада Станислав Андреев шедевр голга муаллифлик қилиши мумкин эди. Унинг бурчак зарбаси тўғри дарвоза тўрига бориб тушаётган бир паллада сўнгги сониялардагина Артур Геворкян тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб хавфни бартараф этди. Биринчи бўлимдаги сўнгги ҳужумни ҳам «Насаф» футболчилари уюштиришди. Александр Лобанов дастлаб хатога йўл қўйган бўлсада, кейинги ҳаракатда ўзини ўнглаб олди ва жамоасини биринчи бўлимда гол ўтказмаган ҳолда олиб чиқиб кетишига сабабчи бўлди.

Иккинчи бўлимда қаршиликлар бир қатор ўзгаришлар билан бошлашди. Аввалига бўлим бошида Шоҳруҳ Гадоев ва кейинроқ Кенжа Тўраевлар майдонга чиқарилишди. Бироқ буларнинг барчаси бирор-бир самара келтиргани йў. Натижада иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам раиб дарвозасини ишғол қилишни уддалай олишмади. Тўғри «Насаф» вакили Владимир Шишелов бир бор тўп киритганди. Бироқ бу вазиятда у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолганди. Натижада «Пахтакор» мавсум давомидаги ўзининг энг муҳим ғалабасини қўлга киритди ва мусобақа тугашига уч тур қолганда чемпионлик учун жуда яхши имкониятга эга бўлди.

«Насаф» эса бу мағлубиятдан сўнг иккинчи ўринни ҳам бой бериб қўйди.

ЎзПФЛ
23-тур

НАСАФ - ПАХТАКОР 0:2 (0:2)
Голлар: Александр Петрович (16, автогол), Владимир Козак (23).

«Насаф»: 42. Муроджон Зуҳуров, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев (с), 7. Жаҳонгир Жиямуродов, 17. Артур Геворкян, 18. Фозил Мусаев, 20. Эркин Бойдуллаев (10. Кенжа Тўраев, 62), 23. Мирзакамол Камолов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 46), 25. Александр Петрович, 27. Илҳом Юнусов, 55. Владимир Шишелов.

«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 5. Акбаржон Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдуҳолиқов (22. Шаҳбоз Эркинов, 90), 13. Александр Клецков, 24. Даврон Ҳошимов, 27. Илҳом Суюнов, 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 34. Ойбек Қиличев (14. Шерзодбек Каримов, 45).

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев (32), Давронбек Ҳошимов (65), Александр Лобанов (80), Илҳом Суюнов (88), Станислав Андреев (барчаси — «Пахтакор»).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:27, 19.10.2012.
Ўқилди: 4843 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.